Бухоролик Фарҳод Бобоқулов бундан 26 йил муқаддам эгизак қизли бўлганида машҳур ҳинд кинофильми қаҳрамонларига ҳавас қилиб, фарзандларига Зита ва Гита деб исм қўйганди.

Бухоролик Фарҳод Бобоқулов бундан 26 йил муқаддам эгизак қизли бўлганида машҳур ҳинд кинофильми қаҳрамонларига ҳавас қилиб, фарзандларига Зита ва Гита деб исм қўйганди. Ўшанда ота бўлмиш қизларининг кинодаги Зита ва Гита сингари эзгуликка хайрихоҳ инсонлар сифатида камолга етишларини орзу қилгандир балки. Аммо...

Аммо уларнинг каттаси Зита бошқалар ҳавас қилгудек қиз бўлиб улғаймади. Яъни ота-онаси эркалатиб юборишдими ёки ўсмирлик даврида унинг юриш-туришига эътиборсизлик қилишдими, ҳар ҳолда, турмуш ёшига етгунча анчагина бебош бўлиб қолди. Бу эса кейинчалик ўз «меваси»ни берди албатта.

Гап шундаки, З.Бобоқулова бошқа дугоналари қатори бир оиланинг бекаси бўлолмади. Аксинча, 23 ёшида – 2017 йил 21 июнь куни амалдаги қонун-қоидаларга риоя қилмай, белгиланган чет элга чиқиш тартибини бузган ҳолда Тошкентдан Украина пойтахти Киевга, у ердан эса Бирлашган Араб амирликларига боради. Сўнгра Шаржа шаҳрида фоҳишалик билан шуғуллана бошлайди.

Буни қарангки, Зита хорижда жирканч иш билан машғул бўлган ўша пайтда синглиси Гита Бухоро шаҳридаги «Дархан» кафесида официантлик қилиб пул топарди. Бироқ кафеда ишлаш асносида Гита фуқаро Сафия Саидованинг одам савдоси қурбонига айланишига сабабчи бўлиб қолди. Аниқроғи, С.Саидова 2017 йилнинг август ойида Г.Бобоқулова билан танишиб қолгач, уларнинг муносабати қуюқлашиб кетади. Натижада Сафия Гитаникига меҳмонга бориб юрган кезларида телефон ва телеграм ижтимоий тармоғи орқали Зита билан ҳам танишади. Шунда у З.Бобоқулованинг Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб, яхши пул топаётганлигидан хабар топади.

- Агар сиз ҳам келсангиз, ишингиз юришиб кетади, - дея С.Саидовани ўз ёнига чорлайди Зита суҳбатларнинг бирида.

- Майлику-я. Лекин ҳозир фарзандимни боқишга ҳам қийналяпман. Сизнинг олдингизга боришга эса умуман пулим йўқ, -дейди Сафия нолиб.

Бу жавоб эса Зитага жуда қўл келади.

- Келишингизга ўзим ёрдам бераман. Кейин ишлаб, қарзингизни узаверасиз.

У шундай деб телеграм ижтимоий тармоғи орқали С.Саидованинг фуқаролик паспорти нусхасини олиб, 350 АҚШ доллари миқдорида пул юборади. Қолаверса, бўлажак ўлжасига айланма йўллар орқали етиб келишни ҳам тушунтиради.

Шундан сўнг Гита 2018 йил 31 январь куни Сафияни Тошкентдан Киевга кузатиб қўяди. «Киев-Дубай» йўналишидаги авиарейсда эса С.Саидова амирликлар пойтахтига учади. Дубай аэропортида бўлса, Зита уни кутиб олади.

- Бугун яхшилаб дам олинг. Эртадан ишга тушаверасиз, - дейди З.Бобоқулова «меҳмон»ни Абу Даби шаҳридаги ўзи яшаётган хонадонга олиб бориб жойлаштиргач.

Эртаси куни эса у Сафияга ўзининг эркаклар эътиборини тортадиган кўйлакларини бериб, кийинтиради. Шунингдек, қош-кўзларини бўяб, унга оро беради. Кейин Абу Даби шаҳридаги меҳмонхона ва тунги клубга олиб бориб, фоҳишалик қилишга мажбурлайди. Қолаверса, унинг етиб келиши учун 2500 АҚШ доллари сарфлаганини билдириб, шунча пул ишлаб беришини айтади.

- Нега бунча ишлашим керак? Ахир йўл кира харажатларига шунча пул кетмади-ку,-деб сўрайди С.Саидова ҳайрон бўлиб.

- Ишлаб беришга мажбурсиз. Йўқ десангиз, полицияга топшириб юбораман, - дея уни қўрқитади Зита.

Мана шу тариқа З.Бобоқулова тунги клублардан Сафияга мижоз қидириб топиб, пулларини ўзи ола бошлайди. Лекин бу ҳолатдан қанчалик ғашланмасин, С.Саидова чидашга мажбур эди. Бинобарин, у мижозларнинг кўнглини хушлаб юраверади. Аммо тахминан бир ой ишлагач, аниқроғи Зита спорт билан шуғулланиш учун фитнес клубга кетган пайтда уйдан чиқиб, қочишга муваффақ бўлади. Сўнг ўзидаги 450 АҚШ долларига «Шаржа-Тошкент» йўналишидаги авиарейсга чипта олиб, юртимизга қайтиб келади. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида чегара назоратидан ўтаётган вақтида эса унинг мамлакатимиздан ноқонуний равишда хорижга чиққани аниқланиб, чегара назорати ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Шундан кейин Сафия Саидова З.Бобоқуловага қонуний чора кўришларини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилади. Оқибатда айбдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинади.

Албатта, қидирув жараёнида ИИБ тезкор ходимлари бир неча маротаба уни суриштириб уйига боришади. Шу боис Зита яқинларининг чақирувига биноан 2020 йил 12 март куни «Дубай-Тошкент» йўналишидаги авиарейсда республикамизга қайтади. Натижада пойтахт аэропортида қўлга олинади. Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди эса уни Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з»-банди, 223-моддаси 2-қисми «б,в»-бандлари билан айбдор деб топиб, 5 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этади. Бироқ судланувчининг аёл киши эканлиги, муқаддам судланмаганлиги, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳамда Қоракўл тумани Бандбоши МФЙ раисининг кафолат хати инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 72-моддасига биноан шартли ҳукм қилган ҳолда 2 йил синов муддати белгиланди.

Ажабмас, «қаҳрамон»имиз энди қилмишидан ўзига тўғри хулоса чиқарса. Зеро, қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқишини ва жиноятга албатта жазо муқаррарлигини унутмаслик керак.

Баҳодир ЮСУПОВ,
жиноят ишлари бўйича
Сирғали туман судининг судьяси,
Хуршид СУЛТОНОВ, журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаётдаги Зита ҳинд киносидаги адашига ўхшамади ва жиноятчига айланди