Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Шовот туман суди биносида судья Ў.Машарифов раислигида С.Фга нисбатан жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди.

Жумладан, С.Ф 2019 йилда мавсумий ишлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Атрау вилояти, Атрау шаҳрига бориб, у ерда жойлашган кафеларда оддий ишчи бўлиб ишлаб келган. Бироқ С.Ф Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли давлат ҳудудидан чиқариб юборилган.

2020 йилнинг февраль ойи ўрталарида С.Ф яна мавсумий ишлаш мақсадида опаси (эгизак)га тегишли бўлган фуқаролик паспортидан фойдаланган ҳолда, гўёки ўзини «С.А» деб таништириб, Қозоғистон Республикаси Атрау вилояти Атрау шаҳрига чиқиш учун 2020 йил 20 февраль куни опасининг фуқаролик паспортини олади. Ундан фойдаланган ҳолда «Қорақалпоғистон» чегара назорати ўтиш пости орқали ҳаракатланади. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан аниқланган ҳамда процессуал тарзда расмийлаштирган.

Суд судланувчи С.Фга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда қилмишидан пушаймонлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, муқаддам судланмаганлигини ҳисобга олиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Ў.Машарифов, Жиноят ишлари бўйича
Хоразм вилояти
Шовот туман суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл эгиз опасининг паспортидан фойдаланиб чет элга йўл олган эди...