Айни пайтда барча ҳудудларда аҳолининг, айниқса кекса авлод вакилларининг уйда ўтириши уқтирилмоқда.

Айни пайтда барча ҳудудларда аҳолининг, айниқса кекса авлод вакилларининг уйда ўтириши уқтирилмоқда. Лекин кундалик турмуш учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш эҳтиёжи юзасидан барибир кўчага чиқишга мажбур бўласиз. Қарши шаҳри ҳокимлиги шаҳар аҳолисининг саломатлигини ўйлаб хайрли ишга қўл ўрди.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда 30 та автотранспорт воситасига аҳолига озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана нархларда етказиб бериш ҳамда сотиш учун рухсатномалар берилди. Ушбу кўчма савдо дўконлари тизимли равишда шаҳардаги барча маҳаллаларда ташкил этилади.

Кўчма савдо дўконлари хизматидан фойдаланиш истагида бўлган шаҳар фуқароларига ижтимоий тармоқлар орқали телефон рақамлари эълон қилинди.

Вилоятнинг бошқа туманлари ҳокимликларидан ҳам мана шундай ташаббусни кутиб қоламиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши шаҳрида кўчма дўконлар иш бошлади