Ўзбекистонда илк марта “Amirsoy Mountain Resort” тоғ-чанғи курорти ҳудудида автомобиль ихлосмандлари учун катта байрам – Авто-мото фестивали бўлиб ўтмоқда.

"Uzbekinvest", "UzAvtoMotors", "Adrenaline Rush" ҳамда бошқа бир қатор компаниялар ҳамкорлигида ўтказилаётган икки кунлик фестивалда "Амирсой" барча мавсумий тоғ-чанғи курорти эксклюзив авто ва мото техника учун битта йирик автопаркка айланади.

Унда ҳаётини тезлик ва машина бошқаришсиз тасаввур қила олмайдиганлар учун 150 дан ортиқ машиналар, етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг мототцикллари, автоспорт клублари каби кўплаб қизиқарли нарсалар билан танишиш мумкин. Автопаркда транспортларнинг энг арзонларидан тортиб, энг қимматигача, энг кексаларидан тортиб янгисигача намойиш этилмоқда.

Нафақат ретро, балки айрим замонавий турдаги автотранспорт воситаларини ҳам жойидан қщзғатиш учун жуда кўп ёқилғи сарф этилади. Аммо, бизни қизиқтирган янги авлод электромобиллари бу борада анча тежамли чиқиб қолди.

Юртимиз бозорларига ўтган йилнинг декабрида кириб келган бу автомобилдан ҳозиргача 15 дона сотилибди.

– Амирсойда ўтказилаётган авто-мото фестивалда биз янги электромобилмашиналарини намойиш этмоқдамиз,– дейди Зафар Олимжонов. – 650 от кучига эга автомобилимиздан фойдалансангиз 100 километрга 5 минг сўм сарфлайсиз. Бошқа машиналар бу масофага ўртача 10 литр бензин сарфласа, бу 60 минг дегани. Автомобилимиз 220 вольтда ҳам электр қуввати олаверади. Бир марта қувватлантирилса, 355 километр юради.

Фестиваль доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар учун кенг кўламли кўнгилочар дастурлар ҳам ўтказилмоқда. Санъаткорларнинг жонли чиқишлари, автомашиналар учун тест-драйв, мототцикл райдерларининг бошни айлантирувчи баландликдаги трюклари, "Амирсой" тоғ-чанғи курорти бўйлаб экскурция, совринли ўринлар барчада қизиқиш уйғотмоқда.

– Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган авто-мото фестивални тамоша қилиш учун фарзандларимни олиб келдим,–дейди Бахтиёр Маликов. – Улар мириқиб дам олишди, янги турдаги мототцикллар билан танишиб, уларни бошқараётганлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ёрқин ва ҳайратланарли томоша билан бир қаторда тоғнинг тоза ҳавоси ва ажойиб манзараларидан баҳраманд бўлдик.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудида барча санитария-эпидемиология талаблари ва хавфсизлик чоралари таъминланган. Фестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларидан фақат ўзларининг ҳаракатланиш йўналишларини диққат билан кўриб чиқишлари, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этишлари талаб этилмоқда.

photo_2020-09-27_12-27-08 (2).jpg

photo_2020-09-27_12-27-06.jpg

photo_2020-09-27_12-27-08.jpg

photo_2020-09-27_12-27-11.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Амирсой": мусаффо ҳаводаги қизиқарли шоулар