Бухоро вилоятида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш бошланди.
Бухоро вилоятида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш бошланди.
18 гектар майдонда буғдой экини парваришлаган жондорлик Сулаймонфермер бу йил ҳам ғалладан мўл ҳосил етиштирди. Ушбу далаларнинг10 гектарида ўрим-йиғимни якунлаган деҳқон давлатга дон сотишшартномавий режасини ошириббажарди. Ўртача ҳосилдорлик 60,4 центнергаетганиҳавасли. Яқин кунларда қолган майдонларга ҳам комбайн тушади. Аммо миришкор инсон раҳбарлик қилаётган “Сулаймон Маҳмуд” фермер хўжалиги жамоаси комбайн кутиб бекор тургани, тин олгани йўқ. Гап фақат ғўза парвариши юмушлари жадал олиб борилаётгани ҳақида эмас. Бу ерда ғалладанбўшаган далаларда экин экиш ишлари авжида.
– Шудгор қилинган майдонларнинг 6 гектаригасабзи экилаётир, – дейди Сулаймон Ҳафизов. – Далаларнинг тенг ярми фермер ишчиларига тегишли, қолгани қишлоқнинг кам таъминотли аҳолисига 20 сотихдан ажратилди. Уларга уруғни ўзимиз экиб беряпмиз. Ахир мулкдор саховатли, қўли очиқ бўлиши керак. Айтганча, даламизнинг янатўрт гектаригатариқ экамиз. Ўтган йили бу экиннинг ҳар гектаридан икки ярим тонна ҳосил олган эдик. Бу йилги натижа янада яхши бўлишига умид қиляпмиз. Ҳосил мўл бўлса, фойданинг чўғи қувонтиради.
Фермернинг айтишича, ғаллачиликнинг ўзидан камида 70 миллион сўм соф фойда олиниши кутилмоқда. Такрорий экинлардан тушадигани50 миллион сўмдан ошаркан.

Таъкидлаш жоиз, вилоятда буғдой ўрим –йиғимининг суръати баланд. Ҳозиргача 60,6 минг гектар майдоннинг 25 минг гектардан зиёдроғидаги ҳосилйиғиштириб олинди. Фермер хўжаликларининг аксарияти давлатга дон сотиш шартномавий режасини ошириб бажарди.
Айни пайтда улар Сулаймон Ҳафизов каби ғалладан бўшаган майдонларни ҳайдаш, суғориш ва уларга такрорий экинларни экиш ишларини олиб бораётир.
– Озиқ-овқат хавфсизлиги халқимиз фаровонлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири, – дейди вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Рустам Норов. – У жаҳонда коронавирус пандемияси хуруж қилган жорий йилда ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Режага кўра, ғалладан бўшайдиган майдонларнинг 49 минг гектарида такрорий экинлар жойлаштирилади. Бу далаларнинг 8,4 минг гектарида сабзавот, 1,2 минг гектаридаполиз, 6 минг гектарида дуккакли экинлар, 2 минг гектарида мойли экинлар,500 гектарида шоли, 10 минг гектарида озуқабоп экинлар ҳамда20,8 минг гектарида тариқ етиштирилади.
Албатта, бу борадаги ишларни жадаллик билан олиб бориш кўп жиҳатдан моддий-техниктаъминотга боғлиқ. Хўш, ушбу масала қандай ечим топмоқда?
Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи Жалол Воҳидовнингтаъкидлашичатакрорий экинларни экиш учун жами 2,7 минг тонна ёки 18,6 миллиард сўмлик ёқилғи мойлаш материаллари, 6,2 минг тоннаминерал ўғит, 1,2 минг тонна уруғлик талаб қилинади. Шу билан бирга 35 миллиард сўмлик техника хизматлари ҳамда иш ҳақи учун 10 миллиард 900 миллион сўмликтўловлар белгиланган. Яхлит механизмни ташкил этадиган мазкур тадбирлар ижроси вилоят ҳокимлиги назоратида.
– Корхонамиз тўла қувватидан тўла фойдаланиш учун биз неча йилдирки кунгабоқар уруғини ҳам қайта ишлаяпмиз, – дейди “Когонёғ” акциядорлик жамияти директорининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мизроб Аминов. – Бунда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида кунгабоқар экиш борасида Ромитан, Когон, Ғиждувон, Вобкент, Когон, Қоровулбозор туманлари фермерлари биланшартнома тузганимиз жуда қўл келаётир. Жорий йилда буюртмамизга кўра, 800 гектар майдонга ана шу экин экилади. Биз деҳқонларга Туркиядан сермойлиги, мағзи тўқлиги билан ажралиб турувчи кунгабоқарнинг “Рокки” ва “Бастора” навларини етказиб бердик. Бундан ташқари, шартномада кўзда тутилган маблағнинг 30 фоизи миқдорида бўнак пули ҳам тўлангани уларга катта рағбат бўлди. Айни кунларда фермер хўжаликларида ерлар пешма пеш тайёрланиб, кунгабоқар экиляпти.
Режага кўра, такрорий экинлардан жами 334 минг 500 тонна ҳажмда ҳосил, жумладан, 216,8 минг тонна сабзавот, 21,4 минг тонна полиз, 6,7 минг тонна мош, 3,8 минг тонна мойлик экинлар, 2,3 минг тонна шоли ҳамда 83,5 минг тонна тариқ етиштирилади. Уларнинг 109 минг тоннаси экспорт қилинади. Бу вилоятда хорижий валюта тушумини ошириш борасида муҳим омиллардан бири. Шунингдек, етиштирилган ҳосилнинг 32,4 минг тоннаси қайта ишлаш корхоналарига, 3,5 минг тоннаси захирага, 1,6 минг тоннаси уруғлик учун, 64,5 минг тоннаси ярмаркаларга ва 123,5 минг тоннаси ички истеъмолга йўналтириш белгиланган.
Такрорий экинларини экиш мақсадида вилоятда жами 1189 тонна уруғлик зарур.Бу борада хом ашё буюртмачилари яъни “Вобкент уруғ таъминот” МЧЖ томонидан 46 тонна сабзавот, 6 тонна полиз,“Евроснар” МЧЖ хамда “Когон ёғ” АЖ томонидан 12 тоннамойли экинлар, “Best Beans and Dried fruits” томонидан 120 тонна дуккакли экинлар учун уруғликлар импорт қилиниб фермер хўжаликларга етказиб берилаётир. Бундан ташқари, фермерларнинг ўзидашоли, тариқ ва бошқа экинлар уруғликларизахираси етарли.
Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда туманларда ғалладан бўшаган майдонларнинг 10 минг гектарида такрорий экинлар экилган.