Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадини декларация қилиш режалаштирилган.

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида Президентнинг тегишли фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларациялаш, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал БУРХОНОВ билан суҳбатлашдик.

– Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадини декларация қилиш режалаштирилган. Бу қачондан амалга оширилади ва қайси соҳага татбиқ этилади?

– Ҳозир «Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси устида иш олиб бориляпти. Август ойи охиригача Ўзбекистон Республикаси Президентига қонун лойиҳасини киритиш режалаштирилган. Ундан кейин парламентга тақдим этилади. Ўйлайманки, шу йилнинг охиригача бу қонун лойиҳаси шакллантирилиб, қабул қилишга эришилади. Шу қонун орқали неча йилдан буён кутилаётган давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилади.

Эсингизда бўлса, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги» қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим мансабдор шахслар четда қоляпти, деган эътирозлар билдирилди. Бизнинг мақсадимиз шуки, мана шу янги қабул қилинаётган қонун лойиҳасида имкон қадар барча мансабдор шахслар, яъни давлат бюджетидан молиялаштирилаётган ташкилотлар раҳбарлари ва умуман давлатдан ойлик-маош олаётган давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тизимига ўтишга эришишни мақсад қилиб олганмиз.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистонда давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг тўлалигича даромадларини декларация қилиш тизимига ўтказиш режалаштирилган.

Интервьюнинг тўлиқ шакли тез орада эълон қилинади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал БУРХОНОВ: Мақсадимиз – барча мансабдор шахсларнинг даромадларини декларациялаш тизимига ўтказиш