Афсуски, тарихда суд ҳукми асосий тамойилларининг бузилиш ҳоллари жуда кўп учрайди.

Минг йиллар давомида судлар фаолияти ўзгарди, унинг шакллари ва иш тартиблари такомиллашди, бироқ ҳокимиятнинг ушбу бўғини моҳияти ва мақсади ўзгармай қолди. Бу инсоннинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва одил судловга эришиш мақсадидир.

Афсуски, тарихда суд ҳукми асосий тамойилларининг бузилиш ҳоллари жуда кўп учрайди. Суд органларининг кўп асрлик муаммоларини ҳал этиш мақсадида янги ахборот ресурслари ва тизимлари ишлаб чиқилди, улар Германия, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия ва Эстония каби мамлакатларда жорий этилди.

Ушбу технологияларни мамлакатимиз суд тизимига жорий этиш учун Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрда “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман, одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

Бугунги кунда судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичидаги вазифалардир.

Шунингдек, судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш ҳам устувор вазифалар сифатида белгиланган.

Махсус ахборот дастурларини жорий этиш судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан, мобиль қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратади.

Қарор билан 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. У барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантиришни назарда тутади. У 2021 йил 1 январдан бошланади. Суд мажлислари иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчилар суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилинади.

Дастур доирасида 2022 йил 1 июлга қадар 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. Янгиликлар, судлар фаолияти билан чекланмайди. Масалан, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишлари давлат архивига электрон шаклда топширилади ва қабул қилинади.

Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, Ўзбекистон Республикасининг 28 давлат органи ва ташкилоти ахборот тизимлари Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади. Ушбу интеграция самарасида судлар муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш имконига эга бўлади.

Судларга шикоятларни электрон шаклда тақдим этиш имконини берадиган механизм яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади. У қатор имкониятларга эга. Хусусан, унинг ёрдамида манфаатдор шахслар даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш имконига эга бўладилар.

Тизим суд ҳужжатларини автоматлаштирилган равишда шакллантиради.

Ўзбекистон суд тизими фақат суд корпуси ва суд аппаратларини ривожлантириш йўли билангина такомиллашмайди, сифат жиҳатдан ҳам тараққий этиши зарур. Ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ана шундай йўналишлардан биридир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш судлар фаолияти шаффофлигини оширади