Бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 421 та мурожаатнинг 100 таси қаноатлантирилиб, 155 нафар юридик ва жисмоний шахсга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизми фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга соҳа фаолияти бўйича кенг ҳажмдаги зарур ахборотларни етказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

– Тизимдаги ишимиз “Очиқ адлия” – “Open Justice” дастури асосида амалга оширилмоқда, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов. – Ушбу дастур кўра, белгиланган чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан ўтган йил давомида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг кўриб чиқилган мурожаатлари ва ўтказилган ўрганишлари атрофлича таҳлил қилинди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон омили, унинг ҳақ-ҳуқуқи борлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Бу теран англаган ходимимизнинг асосий мақсад ва шиори – аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир. Амалга ошираётган ҳар бир ишимизда халқ манфаати мужассам бўлса, халқ биздан, амалга оширган ишларимиздан рози бўлади.

Адлияда инсон хукуклари-1.jpg

Дарҳақиқат, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўтган йил мобайнида вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимларига жами 1 минг 701 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан, 1 минг 44 таси қаноатлантирилган. 395 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган мурожаатлар белгиланган тартибда тегишли идораларга юборган.

Туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан 736 ариза кўриб чиқилиб, 552 таси қаноатлантирилган ва 135 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган. Шунингдек, тизимнинг қуйи бўлимлари томонидан 544 шикоят кўрилиб, 397 таси қаноатлантирилган ва 105 нафар мурожаатчи билан зарур ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган.

Тизимга келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича тўхталганда, қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 44 маротаба мониторинг, турли идораларда 183 бор назорат тадбирлари ўтказилган. Бу ўрганишлар натижасида 10 мингдан зиёд қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли идораларга 419 та тақдимнома киритилган бўлиб, 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган. Натижада 131 нафар айбдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 788 бор огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 120 та таклифлар берилган. Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга 1 миллиард 321 миллион сўмлик 285 даъво аризалари киритилган.

Адлияда инсон хукуклари-2.jpg

– Фуқаро Б.Кузайдаров ва бошқаларнинг Сирдарё тумани 2513-сонли давлат унитар автожамланмаси томонидан ўз вақтида иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бошқармамиз мутасадди ходимлари томонидан қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлонов. – Ўрганиш давомида, Б.Кузайдаров ва бошқаларга ўз вақтида иш ҳақи корхона томонидан берилмасдан келинганлиги оқибатида, жами 10 нафар ходимларнинг 4 миллион 906 минг 65 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Бундай салбий ҳолат оқибатида, автожамланма томонидан меҳнат шартномаси ҳамда республика Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари бажарилмаган. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган.

Шу боис, бизга мурожаат қилган 10 нафар ходимнинг 4 миллион 906 минг 65 сўм меҳнат ҳақи автожамланма ҳисобидан ундириб бериш бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан тақдимнома киритилди ва унинг ижроси қисқа вақтда таъминланди.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатда эса “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан жамоа ходимлари Х.Хидиров ва бошқаларга белгиланган муддатда иш ҳақини тўлаб берилиши лозимлиги юзасидан тегишли кўрсатма берилган бўлишига қарамасдан, у бажарилмаган. 2019 йилнинг 30 январига қадар ўтган давр учун жами 289 нафар ходимнинг 520 миллион 10 минг 551 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрилган таъсир чора натижасида, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси 289 нафар ходимининг 520 миллион 10 минг 551 сўм иш ҳақисини белгиланган тартибда тўлаб берган.

Адлияда инсон хукуклари-3.jpg

– Тизимимиз ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишларимиз ҳақида ҳар чоракда матбуот анжуманлари ўтказиб борилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи З.Ҳайдарова. – Мамлакатимизда қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатлари, улардаги ўзгариш ва тузатишлар, Президентимиз ва республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилаётган фармон, қарор ва фармойишлар юзасидан мутахассисларимиз томонидан матбуот вакиллари ва кенг жамоатчиликка ушбу ҳужжатлар ҳаммабоп ва оммабоп қилиб, семинар, учрашув, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларда атрофлича тушунчалар бериб борилди ва бу ишларимизни жорий йилда ҳам белгиланган жадвал асосида давом этиряпмиз.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўтган 2019 йилда “Адлия – халққа энг яқин орган” деб тан олинди. Буларнинг барчаси бежизга эмас албатта. Янги бошланган 2020 йилда аҳолининг барча қатламларига бундан-да яқинроқ кириб бориш, уларнинг қалбидан ўрин олиш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳақиқий ҳимоячиларига айланиш асосий эзгу мақсадимиздир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан 289 нафар ходимнинг 520 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақиси тўлаб берилди