Америка – Ўзбекистон савдо палатаси (АҚШ) раиси Кэролайн Лэмм Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган инқирозга қарши чораларни юқори баҳолади.

– Савдо палатаси аъзолари СOVID-19 пандемиясига қарши курашда Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлайди, - дейди у. - Янги вирусли инфекция туфайли жорий қилинган чекловларга қарамай, биз гуманитар ва тижорат ёрдамини кўрсатиш орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш ишларини давом эттирмоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли, хусусий компаниялар, хорижий корхоналар ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон раҳбариятининг иқтисодиёт ва бизнесни рағбатлантириш, уларга кўмак кўрсатишга қаратилган ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқдир.

Хусусан, 1 миллиард долларлик Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ташкил қилиниши мамлакатнинг барча саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт ва логистика турларининг барқарор ишлашини таъминламоқда. Шунингдек, мамлакатда СOVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун молиялаштириш механизми жорий этилиб, турли дастурлар воситасида тадбиркорлик фаолиятига кўмак берилмоқда ҳамда бандлик таъминланмоқда. Бундан ташқари, жамғарма тижорат кредитларини қайтариш учун фоизсиз бюджет ссудаларини киритиш, ташқи савдо билан шуғулланувчи субъектлар томонидан қилинган логистика харажатларини қисман қоплаш орқали маҳаллий иқтисодиётни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Ушбу ислоҳотлар ҳақида АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси аъзоларига мамлакат Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция чоғида маълум қилди.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби СOVID-19 га қарши курашишда Ўзбекистон билан мунтазам мулоқотни давом эттириш ниятидамиз.

Айни мураккаб даврда Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки каби халқаро молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш этди.

Америка – Ўзбекистон савдо палатаси халқаро пандемияга қарши курашишда Ўзбекистоннинг минтақавий мавқеи тўғрисида халқаро молия институтларининг хабардорлигини оширишни ўз зиммасига олган ва шу мақсадда шерикларимиз билан турли тадбирларни ўтказиш ташаббусини илгари суряпмиз.

Жумладан, «2020 йил ва ундан кейинги даврда глобал иқтисодий кўрсаткичлар: АҚШ, Хитой, Марказий Осиё ва молиявий бозорлар» мавзуида брифинг ўтказилди. Унда Осиё тараққиёт банки бош иқтисодчиси Ясуюки Савада, ЕТТБнинг Марказий Осиёдаги етакчи иқтисодчиси Эрик Ливний, Жаҳон банкининг бўлим бошлиғи Стефка Славова ва «XtellusCapitalMarkets» компанияси вакили Павел Лвов иштирок этди.

Шунингдек, «Халқаро молия институтларининг Марказий Осиёда СOVID-19га қарши курашишга қаратилган тадбирлари» мавзуида ташкил этилган брифингда Осиё тараққиёт банки бош директори Вернер Лиепа, Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича директори Жиҳад Азур, ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчик қатнашди ва ўз таҳлилларини маълум қилди.

СOVID-19 устидан ғалаба қозониш глобал ҳамкорликни талаб қилади. Ўзбекистонда пандемияга қарши фаол ва қатъиятли равишда курашаётган, ўз халқи, маҳаллий компаниялар, хорижий корхоналар ҳамда инвесторларни ҳимоя қиладиган дўстларимиз бор.

Ўзбекистон Республикасининг бундай изчил ва дадил қадамлари бизнинг компанияларимизга инқироз даврида Ўзбекистонда ишлашни давом эттириш, бизнеснинг ишончли ва ҳалол шериги бўлиб қолишга катта ишонч уйғотмоқда.

Ишонч бизнесдаги энг қимматли «маҳсулот»дир. АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси Ўзбекистонга ва унинг пандемияга қарши курашиш қобилиятига ишонади. Биз Ўзбекистоннинг СOVID-19 билан боғлиқ вазиятга тезкор жавобини ва бизнеснинг янги стандартларини ўз вақтида қабул қилганини олқишлаймиз. Бу, шубҳасиз, Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

«Дунё» АА.

Вашингтон

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ мамлакатимизнинг коронавирусга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда