Бу барчамиз учун синовли кунлар, вақтинчалик қийинчиликларни албатта, енгиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги 919 та умумий овқатланиш субъекти фаолияти коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати хабар беришича, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказиладиган 793 та тадбиркорлик субъектига қарашли 739 та умумий овқатланиш шохобчаси, 41 ресторан ва 10 та кафе раҳбарига тадбиркорлик фаолиятининг вақтинча тўхталиш сабаблари мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилди. Бугунги кунда бу борадаги ишларни назорат қилиш бўйича Давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат 60 та ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу барчамиз учун синовли кунлар, вақтинчалик қийинчиликларни албатта, енгиб ўтамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
919 умумий овқатланиш объекти фаолияти тўхтатилди