Олтиариқда узумчилик-боғдорчиликни ташкил этиш учун ер олиш осон эмас экан. Кадастр ходими мазкур масалани туман ҳокими ва бошқалар орқали ҳал қилиб беришни айтиб, “хизмат ҳақи”га 30 минг доллар сўради.

Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз кураш бошланганини барчамиз яхши биламиз. Аммо шундай бўлса-да, айрим соҳаларда ҳали ҳам салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Олтиариқ туман филиали ишлаб чиқариш бўлими 2-тоифали мутахассиси Эркин Мамарасулов ҳам нафс куйига учди. Осонгина эришадиган мўмай даромадни қўлдан бой бергиси келмади.

Олтиариқ туманида узумчиликни ривожлантириш мақсадида ер майдонлари ажратилиб, деҳқон хўжаликлари ташкил этиляпти. Албатта бунинг учун ер олиш ва фермер хўжалигини ташкил этишнинг ўз тартиби бор. Э.Мамарасулов буни яхши билса-да, олдига мазкур масалада ёрдам сўраб келган О.Нажмитдинов ва Ф.Тожибоевлардан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. У 2019 йил октябрь ойида туман ҳокими ва бошқа танишларига 30 минг АҚШ доллари пора бериш орқали “Муҳиддин обод” фермер хўжалигига тегишли ер майдонининг 5 гектарини боғдорчилик йўналиши учун О.Нажмитдиновнинг номига туман ҳокими қарорини чиқартириб беришини айтиб, алдаб, пора беришга далолат қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходими 22 минг АҚШ доллари ва 28,5 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилди. Жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди.

Иш материалларидан кўринадики, у ер олмоқчи бўлганларга 20 минг долларини туман ҳокимига бераман, дея айтган. Кейин эса барчаси фош бўлди. Кадастр ходими туман ҳокимини умуман танимас экан. Мана сизга фирибгарлик!

Э.Мамарасуловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят Кодексини 57-моддасини қўллаб, уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдоридаги 22 миллион 300 минг сўм жарима жазоси ҳам белгиланди.

Яқинда Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Фарғона вилоятида бир неча раҳбарлар ва ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, туман (шаҳар) тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганликлари учун эгаллаб турган лавозимидан четлатилганлар орасида Олтиариқ филиали раҳбари ҳам бор. Тизимда ўзгаришлар бошлангани, салбий ҳолатларга барҳам берилаётгани коррупцияни ҳам олдини олар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 минг “кўки”ни олган кадастр ходими уни туман ҳокимига бермоқчимиди?