3 кунда 1 минг 260 пиёдага жарима белгиланди
Тошкент вилояти ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлили қарийб 40 фоиз ҳалокатлар пиёдалар иштирокида содир этилганидан далолат бермоқда.
Тошкент вилояти ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлили қарийб 40 фоиз ҳалокатлар пиёдалар иштирокида содир этилганидан далолат бермоқда.
Хусусан, вилоятда жорий йилнинг 8 ойи мобайнида 425 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларнинг 38 фоизини пиёдалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси ташкил этмоқда. Ачинарлиси, 29 та йўл транспорт ҳодисасида пиёда маст ҳолатда бўлган.
Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда вилоят ҳудудида пиёдаларнинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда серқатнов йўллар ва чорраҳаларда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юришларини назорат қилиш мақсадида уч кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди.
Бу тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилиб, улар томонидан содир этилган қоидабузарлик юзасидан электрон маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
3 кун давомида вилоят ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 1 минг 260 та электрон маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига мувофиқ, 1 минг 260 нафар фуқорога нисбатан 93 миллион 618 минг сўм жарима белгиланди.