Маълумки, инсон ҳаётнинг ҳар қандай қийинчиликлари, синовлари ва машаққатларига чидаши мумкин.

Маълумки, инсон ҳаётнинг ҳар қандай қийинчиликлари, синовлари ва машаққатларига чидаши мумкин. Аммо адолатсизликка асло тоқат қилолмайди. Шу маънода айтганда, Наманган туманининг Ўлмас маҳалласида яшовчи, 73 ёшли Саходулла Турғунов ҳам сўнгги 20 йил мобайнида ўзига нисбатан қилинган ноҳақликдан азият чекиб келди.

Наманган шаҳар суди(судлар 2001 йилда жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларга ихтисослашган)нинг 2000 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра, Наманган вилояти молия бошқармасида тафтишчи назоратчи вазифасида ишлаган Саходулла Турғунов 1999 йил 6 февраль куни Наманган шаҳар ветеренария бўлимида тафтиш ўтказган. Тафтишда 2-сонли лаборатория санитария экспертизасида қассоблардан олинган пуллар учун берилган 4 дона квитанциялар журналда қайд этилмаганлиги аниқланган. Шу боис 2-сонли лаборатория мудири А.Сапаров 1999 йил 8 февараль куни ветеринария бўлими бош врачи Ш.Рустамовдан ушбу камчиликларни далолатномада қайд этмаслик учун тафтишчи С.Турғунов билан гаплашиб беришни илтимос қилган. 1999 йил 13 февраль куни бош врач Ш.Рустамов лаборатория мудири А.Сапаровни ўз хонасига чақириб, тафтишчи билан гаплашганини, 4 дона кирим қилинмаган квитанцияларни далолатномада қайд этмаслик эвазига тафтишчи С.Турғунов 5.000 сўм пул талаб қилганлигини айтган. 

Шунга биноан 1999 йил 15 февраль куни бош врач Ш.Рустамов Наманган шаҳар ветеринария бўлимида – хизмат хонасида А.Сапаровдан 5.000 сўмни Саходулла Турғуновга пора тариқасида бериш учун олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Оқибатда биргина Ш.Рустамовнинг кўрсатмаси асосида С.Турғуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Суд ҳукмига асосан эса у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в”-банди билан айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда (Жиноят кодексининг ўша пайтда амалда бўлган таҳририда мол-мулкни мусодара қилиш ҳам кўзда тутилган) 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 апрелдаги “9 майни хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинишини муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан тайинланган жазо учдан бир қисмига қисқартирилган. Наманган вилоят судининг 2000 йил 11 апрелдаги апелляция ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Аммо бу ҳолат ўтган 20 йил мобайнида Саходулла Турғуновнинг ич-этини емириб келди, унинг ётган-турганида ҳаловати бўлмади. Негаки Саходулла ака ўзини айбсиз деб биларди. Энг асосийси, бунга етарли далиллари ҳам бор эди. Шунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширила бошланган кенг кўламли ислоҳотлар унга умид бағишлади. Бинобарин, С.Турғунов ҳимоячиси Д.Абдуллаев билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибидаги шикоят билан мурожаат қилди. Натижада Олий суд томонидан Наманган вилоят судининг 2000 йил 11 апрелдаги апелляция ажрими бекор қилиниб, иш янгитдан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг кассация инстанциясига юборилди.

Кассация суди мажлисида аён бўлдики, Наманган шаҳар ветеринария бўлими бош шифокори вазифасида ишлаган Ш.Рустамов тезкор тадбир ўтказилган 1999 йил 15 февраль куни гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда А.Сапаровдан 5.000 сўм пулни ўзи раҳбарлик қилаётган ветеринария бўлими жамоасига ва ўзига гап тегмаслиги, бошқарма раҳбарлари олдида ҳар-хил гап сўзлар кўпайишининг олдини олиш учун тафтишчига бериш учун олгани, агар тафтишчи пулни олмаса, унга чой қилиб бермоқчи бўлгани ёки 2-сонли лабораторияда аниқланган камомад ҳисобига кирим қилиш учун тўлашини А.Сапаровга айтгани ҳақида кўрсатув берган. Бироқ гумон қилинувчи тариқасида ушланиб, 1999 йил 16 февраль куни сўроқ қилинганда, А.Сапаровдан 5.000 сўм пулни тафтишчи С.Турғуновга бериш учун олгани, хонага тезкор ходимлар кириб келишгани учун пулни беришга улгурмагани ҳақида кўрсатув берган.

Бундан ташқари, 2-сонли лаборатория мудири А.Сапаровнинг кўрсатувларини текшириб кўриш ҳақидаги баённомада А.Сапаров томонидан берилган 5.000 сўм пул Ш.Рустамовнинг костюми чап ички чўнтагидан олингани кўрсатилган. Тезкор тадбирда эса Ш.Рустамовнинг костюми чап чўнтагидан пул эмас, қора рангли тароқ олинган. Яъни Саходулла Турғуновнинг кирим қилинмаган 4 дона квитанцияларни далолатномада кўрсатмаслик учун 5.000 сўм пул сўраганини тасдиқловчи Ш.Рустамовнинг кўрсатувларидан бошқа бирор-бир далил мавжуд эмас. Яъни Саходулла Турғунов айнан пора олаётган вақтда қўлга олинмаган. Янада аниқроқ айтганда, С.Турғунов туҳматга учраган.

Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, 83-моддасида эса судланувчининг содир этилган жиноятга даҳли бўлмаса айбсиз деб топилиши ва реабилитация этилиши лозимлиги белгиланган. Ана шу асосларга таянган жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди Наманган шаҳар судининг 2000 йил 6 мартдаги ҳукмини Саходулла Турғуновга оид қисмини бекор қилиб, уни айбсиз деб топиб, оқлади. Қолаверса, С.Турғуновга ребилитация қилиниши муносабати билан ўзига етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зарарлар оқибатларини Жиноят-процессуал кодексининг 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Мана шу тариқа собиқ тафтишчи ноҳақ айбловдан халос бўлди. Айни пайтда Саходулла ака бетоблиги боис мазкур мақолани тайёрлаш жараёнида унинг ўғли Рустамжон Турғунов билан суҳбатлашдик. Р.Турғуновнинг таъкидлашича, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 6 июндаги ажрими билан С.Турғуновга 26.146.109 сўм моддий зарар, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорига асосан эса 10.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган. Бироқ ачинарли томони шундаки, 2001 йилда – жазо муддатини ўтаётган пайтда Саходулла ака инсульт касаллигига чалиниб, унга II-гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 2008 йилда эса у иккинчи маротаба инсультни бошидан кечирган. Шундан буён яқинларнинг ёрдами билан ҳаракатланади.

Яна бир гап. Гарчи суд ҳукмида мол-мулкини мусодара қилиш белгиланган бўлса-да, Саходулла Турғуновнинг яшаётган уйидан бошқа мусдора қилинадиган ортиқча мол-мулки бўлмаган. Бу ҳам бўлса унинг пешона тери эвазига ҳалоллик билан кун кечирганидан далолат беради.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Ўша пайтда С.Турғунов 53 ёшда бўлган. Агар туҳматга учраб, ноҳақ судланмаганда эди, у меҳнат фаолиятини давом эттириб, барча тенгқурлари қатори 60 ёшида нафақага чиққан ва бебаҳо саломатлигини йўқотмаган бўларди. Шундай экан, ҳақли савол туғилади: хўш, моддий ва маънавий зарар миқдоридан қатъий назар, қаҳрамонимизнинг йўқотган соғлиги ва йиллар мобайнида чеккан изтироблари ўрнига тикланадими?

Абдуносир МЎМИНОВ,
жиноят ишлари бўйича
Наманган вилоят судининг судьяси
Хуршид СУЛТОНОВ,
журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 йилдан сўнг 73 ёшида Саходулла Турғунов оқланди