«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти билан биргаликда веб-ресурс устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти билан биргаликда веб-ресурс устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Аризага кўра, 1983 йилда туғилган фуқаро Ж.И миллий фильмларни ноқонуний тарқатиш билан шуғулланиб келган. Қўқон шаҳар Маъмурий судида мазкур иш кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддасига биноан айбланувчига жавобгарлик белгиланди, дея хабар бермоқда "Ўзбеккино" Mиллий агентлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоси ўта долзарбдир. Муаллифлик ҳуқуқлари тез-тез бузилган ва шу кунгача бузилмоқда.

Хабарда айтилишича, муаллифлик ҳуқуқлари бўйича бундай иш "Ўзбеккино" тарихида илк бора суд томонидан кўриб чиқилиб, айбланувчи жавобгарликка тортилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбеккино" тарихида илк бора муаллифлик ҳуқуқлари суд томонидан кўриб чиқилди