ЎзА Ўзбек

14.03.2020 Чоп этиш версияси

​“Оҳу” клуби, Абдулла Ориповнинг ғойибона дуоси...

​“Оҳу” клуби, Абдулла Ориповнинг ғойибона дуоси...

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббуси асосида “Оҳу” иқтидорлилар клуби ташкил этилгани ҳақида бугун кўпчилик билмас. Лекин клуб фаолияти эътиборга молик.

“Оҳу” иқтидорлилар клуби фаолиятини онлайн юритади. Мамлакат бўйлаб адабиётга, санъатга ошно қалблар жамоасини жамлаган Зилолабону Холиқова турли тадбирлар орқали ёшлар қобилиятини юзага чиқариб, улар ижодини тарғиб қилишга кўмаклашиб келмоқда.
Клуб аъзолари бир қатор халқаро тадбирларда, жумладан, Туркия, Хиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистонда ўтказилган ижодий танловларда, адабиёт анжуманларида иштирок этиб, муваффақият қозонган.
Яқинда яна бир эзгу ташаббус амалга оширилди. “Баҳор дийдори” адабиёт танлови ўтказилди. Унда имконияти чекланган, лекин ҳаётга муҳаббати юксак, шижоатли ёшлар ҳам иштирок этди. Танлов якуни бўйича 20 нафар иқтидорли ёш муносиб тақдирланди. Тақдирлаш маросими Абдулла Ориповни хотирлаш кечасига уланиб кетди.
Тадбирда ёзувчи-шоирлар, ёш ижодкорлар иштирок этди. Қаҳрамон, буюк шоиримиз ҳақида хотиралар айтилди, шеърларидан намуналар ўқилди.

photo5429591420043373738.jpg

“Оҳу” иқтидорлилар клуби раҳбари Зилолабону Холиқова дил сўзларини қуйидагича баён қилди.
– Болалигимдан шеъриятга ошно бўлдим. Айниқса, Абдулла Ориповнинг сатрлари мени ижод оламига чорлаган бўлса не ажаб. Шоир билан учрашиш, юзма-юз суҳбатлашиш насиб этмади. Китобим чоп этилмагунча у киши билан учрашишга иймандим. Афсус...

Лекин Абдулла Ориповнинг қизлари шеърларимни қўлёзма нусхада устозга кўрсатишган экан, маъқул бўлибди. “Бу қизнинг келажаги бор, ҳақ сўзларни дангал ёзар экан” дея дуо қилганини кейинчалик менга ёзиб юборишганди. Шундан доим кўнглимда таскин.

2 241
Нурияхоним Улуғбек қизи, ЎзА​