Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский: Яқин Шарққа ёрдамимиз текинга эмас

Украина президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқ давлатларига дронларга қарши мудофаа бўйича кўрсатилаётган ёрдам молиявий ва технологик ҳамкорлик билан қопланиши кераклигини айтди. Киев бу мақсадда минтақада бир нечта мутахассислар гуруҳини ишга жалб қилган.

Таъкидланишича, украин экспертлари Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Иорданиядаги АҚШ базасига юборилган. Улар маҳаллий мутахассисларга камикадзе-дронларга қарши ҳимоя тизимларини баҳолаш ва амалий усулларни тушунтириш билан шуғулланмоқда.

Эътиборлиси, Зеленский украинларнинг бу ёрдами урушда иштирок этишни англатмаслигини таъкидлади. У Украина Эрон билан тўқнашувга киришмаганини айтар экан, бу ҳамкорлик узоқ муддатли дрон технологиялари бўйича келишувларга олиб келиши мумкинлигини қайд этди. Киев учун асосий манфаат — молия ва янги технологияларга кириш имкони.

Шу билан бирга, Украина раҳбари АҚШ билан муҳокама қилинаётган 35-50 миллиард долларлик дрон шартномаси ҳалигача имзоланмаганидан норозилик билдирди. Айрим давлатлар ва компаниялар Киев рухсатисиз дронга қарши ускуналар бўйича келишувлар тузишга уринаётганини ҳам танқид қилди.

Зеленский яна бир хавотирга ҳам ишора қилди: Яқин Шарқдаги можаро чўзилса, Украина учун муҳим бўлган ҳаво мудофааси ракеталари таъминоти қисқариши мумкин. Шу билан бирга, минтақадагизиддият сабаб Москва, Киев ва Вашингтон ўртасида режалаштирилган навбатдаги тинчлик музокаралари ҳам кечиктирилди.

Мусулмон зиё, ЎзА