Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 61 бандида“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобиль қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мобиль қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар” экани белгиланган.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан харид қилинган мобиль қурилмалар IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар харид қилувчи шахс (истеъмолчи)нинг эмас, мобиль қурилмани республика ҳудудида сотиш учун олиб кирган тадбиркорлик субъектининг (импорт қилувчи) мажбуриятига киришини эслатиб ўтамиз.
Мобиль қурилмаларни ҳарид қилишдан аввал хушёрлик билан ушбу қурилманинг IMEI кодлари ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигини текширишни унутманг!
Мобиль қурилмани харид қилиш вақтида унинг IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилганлигини UZIMEI.UZ веб-сайти ёки 1170 қисқа рақамига SMS/USSD сўров юбориш орқали текшириш мумкин. Ҳар бир келиб тушган сўровларга Тизим орқали IMEI коднинг ҳолатига кўра бир неча кўринишда жавоб берилиши мумкин:
1. Агар мобиль қурилма импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлақонли қонуний равишда олиб кирилган ҳамда рўйхатдан ўтказилган бўлса, қуйидаги кўринишда жавоб берилади:
Мобиль қурилмани фақат шундай жавоб олганингизда сотиб олишни тавсия қиламиз.
2. Агар мобиль қурилма жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари ёрдамида рўйхатдан ўтказилган бўлса, қуйидаги кўринишда жавоб берилади:
«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.