Ёшларнинг волонтёрлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади (+видео)
Бугунги кунда волонтёрлик фаолияти ривожланиб бормоқда. Дунё бўйича 10 фоиздан кўпроқ инсон волонтёрлик фаолиятини олиб бормоқда.
Бу борада мамлакатимизда ҳам волонтёрлик фаолияти кенг қулоч ёйиб бораётгани қувонарлидир. Айниқса, волонтёрлик фаолияти ёшлар орасида ҳам кенгайиб, кўнгилли сифатида турли соҳаларда кўмаклашаётган ёшлар сафи беш каррага кўпайди.
Экология, тиббий хизмат, таълим, фавқулодда вазиятларда кўмаклашиш йўналишидаги волонтёрларнинг сони 100 мингдан ошди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқотида ана шундай ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, фаол кўнгилли ёшлардан иборат Волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича Васийлик кенгашини ташкил қилиш таклиф этилди.
Ёшлар ишлари агентлигида “Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ташкил қилиниши, ушбу жамғармага ҳар йили бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ берилиши айтиб ўтилди. Бунга қўшимча равишда вилоят ҳокимлари ҳам маҳаллий бюджетдан 3 миллиард сўмдан ажратиши таъкидланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мадина Баратова бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zc0KeRlVHA8" title="Yoshlarning volontyorlik tashabbuslari qo`llab-quvvatlanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳтарама Комилова,
Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА