Ёшларни меҳнат бозорига тайёрлаш: диплом эмас, амалий кўникма ҳал қилади
Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёш кириб келмоқда ва бу кўрсаткич келгуси ўн йилда 1 миллионга етиши кутилмоқда. Улкан демографик имконият бўлган бу салоҳият етарли иш ўринлари ва сифатли амалий тажриба билан таъминланмаса, жиддий ижтимоий босимга айланиши мумкин.
Бугунги кунда илк бор ишга кираётган ёшларнинг қарийб 70 фоизи назарий билимни амалиёт билан боғлашда қийналмоқда, чунки анъанавий таълим дастурлари кўпинча меҳнат бозори талабларидан орқада қолмоқда.
Мазкур мавзу "Иқтисод +"дастурининг навбатдаги сонида муҳокама марказида. Экспертимиз Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Муҳтор Умаров билан батафсил саволларга жавоб оламиз.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, ЎзА