ФОТОРЕПОРТАЖ

Ҳозирги давр ахборот технологиялари ва хорижий тилларни мукаммал билишни талаб қилмоқда. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасиҳар бир ҳудудда ёшлар учун янги имконият эшиклари очилмоқда. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир самарасини Тошлоқ туманида барпо этилган “Тошлоқ IT-шаҳарча” мисолида кўриш мумкин.

Туманнинг Янги йўл маҳалласида жойлашган мазкур IT-шаҳарча 40 сотих ер майдонида ташкил этилган бўлиб, бу ерда 2 та бинодан иборат 2 қаватли ўқув маскани фаолият юритмоқда. Жами 20 та ўқув хонасида бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача, йил давомида эса 3000 нафаргача ўғил-қиз ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш имконига эга. 

Марказ капитал таъмирдан чиқарилиб, қўшимча равишда контейнер усулида янги бино ҳам қурилди. Республика IT-Парк томонидан энг замонавий компьютер техникаси ва мебеллар билан жиҳозланди. IT-шаҳарча ёшларда нафақат дастурлаш, балки график дизайн, веб ва мобиль иловалар яратиш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект, инглиз ва бошқа хорижий тиллар бўйича бепул таълим олиши мумкин. Бу ерда замонавий ўқув аудиториялари, коворкинг зоналари, лабораториялар ва юқори тезликдаги интернет мавжуд.

[gallery-24662]

– Айни пйтда марказда 8 нафар ўқитувчи 700 нафарга яқин ўғил-қизга турли йўналишлар бўйича сабоқ бермоқда, - дейди шаҳарча бошқарувчиси Убайдуллохон Топволдиев. – Ўқувчиларимиз асосан мактаб ёшидаги болалар. Кундан-кунга уларнинг сони ортиб бормоқда. Аҳамиятлиси, барча машғулотлар мутлақо бепул. Мақсадимиз – ёшларни ахборот технологияларига қизиқтириш ва келажакда талаб юқори бўлган мутахассислар етиштириш. 

Таълим ва иш билан таъминлаш соҳасидаги мақсадларни амалга оширишга хизмат қиладиган мазкур марказ келажакда юртимиз IT экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим пойдевор бўлади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун янги имкониятлар майдони