Ёшлар таклифлари тингланди
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари Насиба Душанова тумандаги ёшлар билан мулоқот қилди.

Самимий тарзда ўтган суҳбат давомида ёшларни қийнаётган масалалар, уларнинг таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, бундай очиқ мулоқотлар уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Гулноза Бобоева, ЎзА