Атроф-муҳит ва экологияни асраб-авайлаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланмоқда. Бу борада ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларни экология соҳасидаги қонунчилик ва ҳақ-ҳуқуқлар билан таништириш алоҳида аҳамият касб этади. Бу ҳаракатлар мамлакатимизда экология йўналишида олиб борилаётган ишларда ёшларнинг ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади.

Экология соҳасида ташаббуслар майдонини яратиш, ёшларнинг ҳуқуқий ва экологик билимларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан Тошкент давлат транспорт университетида "Ёшлар, экология ва қонунчилик" мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.  

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ҳожиматов ва Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши вакиллари талаба-ёшларни экология соҳасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган янги қонунлар, қарор ва фармонлар билан батафсил таништириб, бу ишларда ёшларнинг фаоллиги ҳамиша муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида сўз юритди.  

Тадбир давомида иштирокчилар кучайиб бораётган экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Шунингдек, ушбу йўналишда ёшларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

М.Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар, экология ва қонунчилик мавзусида суҳбатлашилди