Бугунги ёшлар юрт эртасининг эгалари, кўзланган мақсад ва марраларимизни эгаллашда ҳал қилувчи куч ҳисобланади. Шу боис ҳам уларни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, юрт корига камарбаста қилиб тарбиялаш, бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш масалаларига давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратиб келинади.

Бу йил юртимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши замирида ҳам катта маъно-мазмун ва олий мақсадлар мужассам. Жорий йил давомида илм-фанга, ишбилармонлик ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратилади. 

Мустаҳкам ҳуқуқий база – ёшларни қўллаб-қувватлашнинг муҳим омили

Ёшлар ҳақида сўз борар экан, аввало, мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилгани ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати – 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун эканида ҳам рамзий мазмун-моҳият мужассам. "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ҳам ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган устувор вазифалар белгиланган эди.

Ўзбекистон Президенти томонидан 2018 йил 27 июнда имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармон билан “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ташкил этилди ва ушбу жамғарма ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериши белгилаб қўйилди. Яъни, ёшлар тадбиркорлиги ва ташаббускорлигини комплекс ривожлантириш вазифалари ҳужжатда тизимли белгилаб қўйилди. 

Конституциявий ислоҳотларда

ёшлар ташаббускорлиги намоён бўлди

2023 йил мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий жараёнлар бўлиб ўтгани билан ёдда қолди. Хусусан, Конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, умумхалқ овози билан янги таҳрирдаги Бош қомусимиз қабул қилинди. Мазкур сиёсий жараёнда ёшлар фаоллик кўрсатганини алоҳида эътироф этиш жоиз. 

Юртимиз ёшлари Конституция лойиҳасига “менинг давлатим”, “менинг Конституциям”, деган нуқтайи назардан таклифлар беришди. Конституциявий қонун лойиҳасига берилган таклифларнинг 60 фоизи айнан ёшлардан келиб тушгани уларнинг фаоллигидан, сиёсий жараёнларга, юрт эртасига бефарқ эмаслигидан далолатдир. 

Ёшларнинг тақдим этган таклифлари янгиланган Конституциямизда ўз аксини топгани эътиборга молик. Ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, уларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олгани эса ёшларга катта мотивация бўлмоқда. Ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига кўтарилиб, қатор ҳуқуқлар белгилангани ёш авлодни қўллаб-қувватлаш масалалари Конституциявий даражада кафолатланганидан далолатдир.

“Ёшлар парламенти” – ёшлар ҳаётида янги институт сифатида

Келажагимиз эгаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада бойитиш, мамлакат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш долзарб масалалардан биридир. Бу борада давлат раҳбарининг ташаббуси билан миллий парламентимиз ҳузурида “Ёшлар парламенти” институти жорий этилди. 2020 йилдан бошлаб ўз фаолиятини олиб бораётган ушбу тузилманинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва рағбатлантириш, ёш авлоднинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги фаол иштирокини таъминлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини оширишдан иборат. 

Ўтган қисқа давр мобайнида ушбу тузилма ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб этиш, янги қабул қилинган қонунларни ёшлар орасига тарғиб қилиш орқали йигит-қизларнинг жамият ҳаётидаги дахлдорлигини кучайтиришга хизмат қиладиган муҳим институт сифатида шаклланди. 

Бугун “Ёшлар парламенти” ҳар томонлама фаол ва ташаббускор ёшларни ўзида жамлаган ҳолда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқмоқда. Ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлиги жараёнларидан хабардорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ёш парламентарийлар орасида келгусида депутат бўлишга муносиб, қатъиятли, ўз мустақил фикрига эга, жонкуяр ва ташаббускор йигит-қизлар талай. Ватанга садоқат билан ишлаётган, таълим олаётган, кенг дунёқараш ва чуқур билим ҳамда лидерлик салоҳиятига эга бу ўғил-қизлар юртимиз эртасини белгилайдиган куч сифатида майдонга чиқажак.

“Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ёшлар масаласи

“Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ҳам ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига оид бир қатор мақсад-вазифалар ўз аксини топган. Жумладан, ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган. 400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш, ёшларнинг ишсизлик даражасини 14 фоиздан 11 фоизга камайтириш мақсад қилинган. 

Бундан ташқари, ёшларнинг таълим-тарбиясига оид масалаларда ҳам бир қатор устувор мақсадлар кўзда тутилган. Хусусан, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш, 30 та олий таълим муассасасининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, “Топ-500"га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим”ни жорий этиш каби мақсадлар ёшларнинг илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

Давлат дастури: ёшлар учун кенг имкониятлар яратилади

Стратегияда ёшлар масаласида белгиланган мақсад-вазифалар жорий “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида изчил амалга оширилади. Зеро, “Ўзбекистон – 2030" стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ўз аксини топган вазифалар кўлами шундан далолат беради. 

Кенг жамоатчилик, шу жумладан ёшларнинг фикр ва таклифлари асосида такомилига етказилиб, қабул қилинган Давлат дастурида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар бисёр. Масалан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади. Бунда мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб боради. Бу ишларнинг тизимли йўлга қўйилиши ёшларга кенг имконият яратади. 

Бугунги кунда ўзининг бизнес ғоялари ва тадбиркорлик истаги бор бўлган ёшлар кўп. Давлат дастурида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида кўпгина енгилликлар берилмоқда. Хусусан, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизини ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтириш, шу йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланди. 

“Ёш тадбиркор” танловининг “маҳалла – туман – вилоят – республика” босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланиб, республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади. Ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари эса Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади. Бу каби имтиёз ва қулайликлар ёш йигит-қизларимизнинг ҳаракати ва фаоллигини янада оширади, уларни янги ғоя ва ташаббусларга ундайди. 

Бир сўз билан айтганда, ёшлар мамлакати дея эътироф этилаётган Ўзбекистонда келажагимиз эгалари учун кенг имкониятлар эшиги очиқ. Мавжуд имкониятлардан ўз вақтида самарали фойдаланган ёшлар, албатта, кўзлаган эзгу ва юксак марраларига эришади, мамлакат келажаги учун пойдевор бўла олади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар – бугунимиз ва эртамизни ҳал қилувчи катта куч