Сирдарёда ёшлар энди фақат томошабин эмас, балки ислоҳотлар саҳнасидаги бош ғолиблардан бирига айланмоқда. “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган улкан мақсадлар сари илгарилашда айнан уларнинг иштироки ҳал қилувчи омилга айлангани тасодиф эмас.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 4 минг нафардан ортиқ ёш ишга жойлашди. IT ва чет тиллари соҳасида билим олиб, сертификатга эга бўлганлар сони 11 мингдан ошди. 44 нафар ёш тадбиркорга жами 4,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу рақамлар ортида минглаб тақдирлар, ҳаракат, изланиш ва умидлар турибди.

– Биз ёшларга ишонишимиз, уларга имконият яратишимиз ва уларнинг ғояларни қўллаб-қувватлашимиз зарур, – дейди вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирқодир Садуллаев. – “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг устувор йўналишларини амалга оширишда ёшлар асосий таянч ва етакчи куч сифатида майдонга чиқмоқда.

Вилоят бўйича 124 мингга яқин ёш “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали чет тилларини бепул ўрганиш имкониятига эга бўлди. Улардан 20 минг нафари сертификат олди. “Бир миллион дастурчи” ва “Сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаларига 27 мингга яқин ёш қамраб олинган, бугунги кунда 2953 нафар йигит-қиз IT соҳасида таҳсилни давом эттирмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Заковат”, “Ёш китобхон оила”, “Ёшлар ҳафталиги” каби танловлар орқали 40 мингга яқин ёшлар қамраб олинган. Ёзги мавсумда эса 470 нафар бола соғломлаштириш оромгоҳларида дам олди, йил охиригача бу кўрсаткич 2300 нафарга етиши кутилмоқда.

Эътиборга молик жиҳат шундаки, “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари орқали 2025 йилнинг олти ойида 380 дан ортиқ муаммоли масала кўтарилди. Улардан 75 фоизидан зиёди ўз ечимини топди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар – амалий кучга айланди