“Ёш китобхон” танлови ғолиблари тақдирланди
Нукусда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган танловда маҳалла, сектор, шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари иштирок этди. У лар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик т анловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган танлов якунида 10-14 ёш тоифасида Амударё тумани Дўрмон маҳалласидан Шаҳризода Нуримбетова биринчи, Тўрткўл тумани Беруний маҳалласидан Озодбек Рўзимов иккинчи, Нукус шаҳри Анасой маҳалласидан Жасмина Утебаева учинчи, 15-19 ёш тоифасидаги иштирокчилар ўртасида Элликқалъа тумани Қирққизобод маҳалласидан Ҳулкарой Қаландарова биринчи, Амударё тумани Дўрмон маҳалласидан Чаросхон Сафарбоева иккинчи, Қўнғирот тумани Мунчоқли маҳалласидан Илия Сапарбаева учинчи ўринларни эгаллади.
Шунингдек, 20-30 ёш тоифасида биринчи ўринни Шуманой тумани Бегжап маҳалласидан Феруза Бекмуратова, иккинчи ўринни Амударё тумани Қипчоқ маҳалласидан Нилуфар Туркманбоева, учинчи ўринни Чимбой тумани Қостерек маҳалласидан Икром Ўтебоев қўлга киритди.
[gallery-28843]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Барча ёш тоифалари бўйича ғолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.