Изчил ислоҳотлар самаралари

Мамлакатимизда тиббиёт йўналишида илғор таълим стандартлари асосида юқори билимга эга мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 12 та давлат тиббиёт олий таълим муассасасида соҳа учун мутахассислар тайёрланяпти. Шунингдек, Россия, Корея, Германия, Беларусь, Туркия, Украина, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Польша давлатларининг 25 та университети билан бакалавриат йўналиши, магистратура ва клиник ординатура мутахассислиги бўйича халқаро қўшма таълим дастурларига мувофиқ 1,5 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртларимиз талабалари орасида Россия, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон каби 20 дан зиёд давлатлардан келиб билим олаётган 5,7 минг нафарга яқин ёшлар ҳам бор.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ тиббиёт коллежлари негизида ташкил этилган 72 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида 7 та йўналиш бўйича ўрта тиббиёт ходимлари тайёрланяпти.

Ўз навбатида, Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси ташкил этилди. Мазкур муассаса қошида Туркиянинг соғлиқ билимлари университети факультети ҳам очилди.

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг билимларини (асосий, клиник ва амалий кўникмаларини) икки босқичли баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлашнинг миллий тизими шакллантирилди.

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун узлуксиз касбий таълим портали жорий этилди.

Муҳими, ана шу соҳадаги ютуқларимиз халқаро миқёсда ҳам тан олиняпти, эътироф этилмоқда. 

Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат стоматология институти ва Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг бакалавриат, магистратура, клиник ординатура мутахассисликлари халқаро аккредитациядан ўтказилди ва махсус сертификатни қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг 8 та тиббиёт олий ўқув юрти дунёнинг ТОП-1000лик рейтингига кириш учун халқаро “reporter” мақомига эга бўлди.

Ўз навбатида, Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетида мазкур ўқув юртининг Тошкентдаги филиали учун 30 нафар ўзбекистонлик клиник ординатор тайёрланяпти.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидан 8 таси халқаро аккредитациядан ўтказилди. 

2024 йилда 520 нафар маҳаллий мутахассис 37 та хорижий давлатнинг етакчи тиббиёт ва таълим муассасаларида малака оширди. Бунда малака ошириш жараёнига 168 нафар етакчи хорижий мутахассислар жалб этилди.

Мамлакатимизда клиник ординатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари ва шаффоф тизим асосида ўтказилиши йўлга қўйилгани ҳам жорий йилдаги муҳим янгиликлардан бири бўлди. Ўз навбатида, кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилиши белгиланди. 

Олий таълим муассасаларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий университетларда ўқиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор юқори салоҳиятга эга хусусий шифохоналарга клиник ординаторларни тайёрлаш учун рухсат берилди.

Буларнинг барчаси тиббиёт соҳасини янги босқичга кўтаришга қаратилган изчил ислоҳотлар самарасидир.

Халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлаш – зарур масала

Янги Ўзбекистон тиббиётини дунёнинг ривожланган давлатлари даражасига олиб чиқиш – устувор мақсад. Бунга эришиш учун халқаро стандартларга мос кадрлар зарур. Чунки соҳа трансформациясида илғор ташаббуслар, креатив ёндашувлар, инновацион услубларнинг аҳамияти катта. 

Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги қарори асосида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад шу эди. 

Яъни бу орқали соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги борасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, ходимларни касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ташкилотлари, жумладан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан тўла таъминлаш режалаштирилган эди. 

Ўтган даврда институт жамоаси томонидан бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва салмоқли натижалар қўлга киритилди. 

Айни пайтда муассасада 5 та факультет, 29 та кафедра, 9 та бакалавриат йўналиши, 11 та магистратура ҳамда 37 та ординатура мутахассислиги бўлиб, уларда жами 6 мингдан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Уларга 318 нафар юқори малакали профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда.

Институт Ўзбекистон бўйича АҚШнинг қатор ташкилотлари томонидан рўйхатга олинган ва тегишли сертификатларга эга бўлган ҳамда USMLE дастури асосида ўқитаётган ОТМ ҳисобланади. Бу ўқув юрти дипломи АҚШда ҳам тан олинади, деганидир. 

Шунингдек, ушбу муассаса 2024 йил ноябрь ойидан Германиянинг ZAB ташкилоти томонидан Германияда дипломи тан олинадиган олий таълим муассасаси сифатида эътироф этилди. Эндиликда институт битирувчилари дипломи Германияда ҳам тан олинади. 

Бундан ташқари, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Бирлашган Араб Амирликларининг Gulf medical university ҳамкорлигида “Doctor of medicine” (терапия) мутахассислиги бўйича 4 йиллик магистратура қўшма таълим дастури жорий этилди. 

Шунга мувофиқ ҳар йили 100 нафар магистрант БАА томонидан берилган дипломни олиб, Фарғонада ўқийди. Бу йилига қўшимча 500 минг доллар сармоя кириб келади, деганидир. Институтга хорижий талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳар йили 5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб келинмоқда ва бу маблағлар олий ўқув юрти салоҳиятини янада юксалтиришга йўналтириляпти. 

Хусусий тиббиёт муассасалари сони 9 мингдан ортди

Бугун соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган кенг кўламли трансформация жараёнлари соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини янада оширишга қаратилган. 

Хусусан, сўнгги саккиз йил давомида тиббиёт йўналишида хусусий сектор улушини ошириш, нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. 

Натижада 2017 йилда хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингтани ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 9 мингдан ортди. 

Тиббиётнинг нодавлат секторида ихтисослик турлари 50 тадан 225 тага ошди. Шунингдек, хусусий шифохоналарнинг тиббиёт ихтисосликлари бўйича лицензия олишига имкон яратилди. 

3 700 дан кўпроқ мавжуд нодавлат клиникалар янги тиббий ихтисослик ҳисобига ўз фаолиятларини кенгайтирди. 

Таъкидлаш лозимки, айни пайтда юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ўрин-жойларнинг 35 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда. Яъни сўнгги йилларда нодавлат тиббиёт клиникаларида стационар шифо ўринлари сони сезиларли даражада ортиб, 2024 йилда 42 750 га яқинлашди. 

Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларининг барчасида амбулатор, 1530 дан ортиғида стационар хизматлари ташкил этилиб, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари 726 тадан 2 251 тага ошди. 

Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар туфайли бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида нодавлат тиббиётнинг улуши 30 фоизга етди. 

Жумладан, лаборатория хизматларининг 40 фоизи, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОРнинг 70 фоизи ва стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти. 

Яқин келажакда мазкур йўналишда янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш, хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш, тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган. 

Фармацевтика – жадал ривожланаётган соҳа

Кейинги йилларда мамлакатимизда фармацевтика соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу эса нафақат ички бозорни сифатли ва рақобатбардош дори-дармонлар билан таъминлаш, балки юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилмоқда. 

Жорий йилда 5,1 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 310 млн. долларлик инвестиция ўзлаштирилиб, 28 та лойиҳа амалга оширилди. Илк бор Франция, Германия, Дания ва Словакия каби давлатларга экспорт амалга оширилиб, ташқи савдо географияси кенгайди ва умумий ҳажми 200 млн. долларга етди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 765 млрд. сўмлик янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида 1,4 млрд. долларлик 41 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. 

Умуман, охирги етти йилда ушбу соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2 марта ошган бўлса, экспорт 11 баробарга ортган. Шуларга мос равишда 750 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилган ва натижада ушбу йўналишдаги корхоналар сони 3 мартага кўпайишига эришилган. 

Аммо бу чегара эмас, юртимизнинг фармацевтика салоҳияти ниҳоятда юқори. 

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Tashkent Pharma Park” инновацион кластерида фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан бўлиб ўтган мулоқоти давомида айни масала кенг таҳлил қилинди. Муҳими, давлатимиз раҳбари томонидан тармоқ истиқболига йўналтирилган бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. 

Жумладан, унга кўра 2025 йилда кенг истеъмол қилинадиган 200 турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни 2 баробар оширишга доир махсус дастур тайёрланади. 

Фармацевтика тармоғида Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси тузилади ва у биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишлардаги лойиҳаларга улуш билан киради ва уларга катализаторлик қилади. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 миллион долларлик венчур компания очилади ва стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради. Инновация жамғармасидан 20 миллиард сўм грант ажратилади ва у янги ишланмалар учун йўналтирилади. Келгуси йилда ҳар бири 5 гектардан иборат бўлган доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади ва уларни қайта ишлаш бўйича 5 та намунавий лойиҳа рўёбга чиқарилади. 

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби: тиббий таълим, нодавлат сектор, миллий фармацевтика соҳасида қандай натижаларга эришилди?