Табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш ҳисобига экологиянинг ёмонлашуви муаммолари миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига бевосита таъсир кўрсатмоқда, бу эса иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, "яшил" иқтисодиётни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўришни талаб қилади.

Бугунги кунда барқарор иқтисодий ривожланиш дунёнинг барча мамлакатларидан иқтисодий субъектларининг атроф-муҳитга таъсирининг зарарли ва ҳалокатли омилларини бартараф этиш мақсадида "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўришни талаб қилмоқда.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш учун инновацион ечимлар, ресурс тежамкор замонавий ҳамда рақамли технологиялар, шунингдек, атроф-муҳит ва табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлган ҳолда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича энг сўнгги ишланмалар фаол жорий этилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2030 йилгача Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш стратегияси каби тасдиқланган дастурий ҳужжатлар асосида "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш йўлига қатъий амал қилмоқда.

Япония ҳам атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш асосида ўз фуқаролари учун муносиб турмуш шароитларини яратган ҳолда мамлакатда "яшил" иқтисодиётни барпо этишни жадал илгари сураётган ва ҳар томонлама ривожлантираётган ҳамда ҳозирда яшаётган ва келажак авлодлар учун миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаётган давлатлар қаторида юқори ўринни эгаллайди. Бугунги кунда мамлакатнинг "яшил" тараққиёти, экологик сиёсати янгича мазмун касб этиб, Япония барқарор ривожланиш стратегиясининг энг муҳим таркибий қисмларидан бирига айланди. 

Ўзбекистон ва Япониянинг "яшил" тараққиётни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган самарали иқтисодиётни барпо этиш борасидаги интилишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан Япониянинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан савдони ривожлантириш уюшмаси билан ҳамкорликда давлат ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, банк-молия тузилмалари, саноат корхоналари, шунингдек, кичик ва хусусий бизнес субъектлари вакиллари иштирокида "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш бўйича "Ўзбекистон - Япония онлайн бизнес мулоқоти" ташкил этилди.

Тадбирда Япониянинг "Sojitz Corporation," "Toyota Susho Corporation," "Nippon Steel Engineering Co., Ltd," "Fuji Electric Co., Ltd," "Mizuho Bank," "Mitsubishi Corporation," "Yokogawa Electric Corporation," "ITOCHU Corporation," "ATAGO Corporation," "Sansei Corporation" каби 50 дан ортиқ етакчи компаниялари ва мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида фаолият юритувчи кўплаб компаниялар иштирок этди.

[gallery-25259]

Тадбирни Япониянинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан савдони ривожлантириш уюшмаси ижрочи директори жаноб Киоичи Сузуки кириш сўзи билан очиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида "яшил" технологияларни жорий этиш ва ривожлантиришда Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Япония давлат ташкилотлари, саноат компаниялари ва банк-молия тузилмалари атроф-муҳитни сақлаш ва атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришни таъминлайдиган "яшил" технологиялар ва инновацион ишланмаларни ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон корхоналари ва ташкилотлари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директори ўринбосари М.Адилов бизнес-мулоқот иштирокчиларига табрик сўзи билан чиқиб, Япония ва Ўзбекистон ўртасида "яшил" тараққиёт соҳасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшадиган ва "яшил" иқтисодиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат ташкилотлари ва мамлакатларимиз бизнес ҳамжамияти ўртасидаги ҳамкорликнинг янги уфқларини очадиган ушбу тадбирни ташкил этганлиги учун Япониянинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан савдони ривожлантириш уюшмаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбирда Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги департамент директори ўринбосари Ю.Накаяма ҳам сўзга чиқиб, Япониянинг углерод нейтраллигига эришиш йўлидаги энергетика сиёсати ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу билан бирга, Япониянинг Атроф-муҳит масалалари бўйича глобал маркази директори ўринбосари Т.Иида саноат тармоқларининг "яшил" ривожланишини таъминлашга қаратилган Ўзбекистоннинг инвестиция лойиҳаларида амалга оширилаётган "яшил" технологияларга Япония ташкилотлари инвестицияларини жалб қилиш соҳасида Ўзбекистон билан истиқболли ҳамкорлик масалалари бўйича тақдимот қилди.

Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази директори Т.Нарзиқулов Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини амалга ошириш ва 2030 йилгача "яшил" ва инклюзив ўсишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар тўғрисида тақдимот қилди.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Яшил иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш бўйича лойиҳа офиси раҳбари Р.Ғуломов офис фаолияти ҳақида сўзлаб, EХҲТ билан ҳамкорликда давлат органлари ва компанияларининг "яшил" технологиялар ва барқарор бошқарув соҳасидаги ваколатларини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳа ҳақида маълумотлар тақдим этди. Ушбу лойиҳа тематик тренинглар, эксперт кузатуви ва амалий материалларни тайёрлашни ўз ичига олади. Шунингдек, "яшил" молиялаштириш ва шаффоф ҳисобот механизмларини ривожлантириш бўйича ишчи сессиялар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Тадбирда Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари "яшил" иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида тақдимот қилди.

Хусусан, япон ишбилармонлар аудиториясига Самарқанд вилоятида "яшил" технологиялар асосида  замонавий шаҳар муҳити учун ақлли бекатлар ва ўриндиқлар стартап лойиҳаси, Жиззах вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш асосида автомобил йўллари учун резина плиталари ва пол қопламаларини ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳалари тақдимоти қилинди.

"Ўзбиогаз" хусусий корхонаси директори А.Темиров қишлоқ жойларда органик чиқиндиларни қайта ишлаш асосида аҳоли хонадонлари ва фермерлар учун биогаз ишлаб чиқариш бўйича компания фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида амалга оширилган лойиҳалар намойиш этилди.

Онлайн мулоқот давомида Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети ёш олимларининг саноат эҳтиёжлари учун электр маҳсулотларини қайта ишлаш асосида кумуш нанозаррачаларини олиш бўйича стартап лойиҳалари ҳамда пластик чиқиндиларни қайта ишлаш асосида йўл қопламаларини ишлаб чиқариш бўйича инновацион ишланмалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир якунида томонлар яқин келажакда Япониянинг манфаатдор бизнес компаниялари ва ташкилотлари инвестициялари иштирокида Ўзбекистондаги "яшил" лойиҳаларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Яшил" иқтисодиёт сари биргаликда қадам