Япония жануби-ғарбидаги Синмоэ вулқони якшанбага ўтар кечаси яна фаоллашди ва ўз кулини 3 километр баландликка сочди.

"Japan News" хабарига кўра, ҳодиса тунда бошланган. Метеорология агентлиги кратер атрофида кичик вулқон жинси қулаши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Синмоэ 27 июндан бошлаб вақти-вақти билан фаоллашмоқда. Япония "Тинч океани олов ҳалқаси" деб аталадиган ҳудудда, сейсмик ва вулқон фаоллиги зонасида жойлашган. Кун чиқар юртда 100 дан ортиқ фаол вулқон мавжуд.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда Синмоэ вулқони фаоллашди