Япония самолётларда кўчма қувватловчи қурилмалардан фойдаланишни тақиқлади
Йўловчиларга қўл юкида иккитадан ортиқ кўчма қувватловчи (powerbank) қурилмани олиб юришга рухсат берилади, аммо улардан парвоз пайтида фойдаланиш тақиқланади, деб хабар бермоқда "Japan Today" нашри.
Таъкидланишича, ўлкада янги қоида жорий йил 24 апрелдан кучга киради. Ушбу чоралар мамлакатда яқинда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг эълон қилинди, унда Япония транспорт вазири Тетсуо Канеко мобил батареялардан тутун ёки ёнғин чиқиши ҳолатларининг такрорланишига жавобан қатъийроқ чораларни белгилаб берди.
Расмийлар йўловчиларга электрон қурилмаларини учоқ бортида ёки аэропортларда мавжуд бўлган симли қувватлагичлар орқали қувватлашни қатъий тавсия қилмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА