Япония “Жанубий қалқон” стратегиясини кучайтирмоқда
Япония жанубидаги Кюсю ороли стратегик марказга айланяпти. Токио мудофаа стратегиясини ўзгартириб, чекка ҳудудлар хавфсизлигига эътибор қарата бошлади. Демак, минтақада янги хавфсизлик даври бошланиши мумкин.
Япония жанубида жойлашган Кюсю ороли бугунги кунда мамлакатнинг энг йирик мудофаа ўзгариши марказига айланмоқда. Токио ҳарбий стратегияни қайта кўриб чиқиб, асосий эътиборни жанубий ҳудудлар хавфсизлигига қаратмоқда. Март ойи охирида Кумамото префектурасида узоқ масофага учувчи ракета тизими жойлаштирилди. Энди снарядлар Хитой ҳудудигача етиб бориши мумкин.
Мудофаа вазири Синжиро Коизуми мамлакат “иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг мураккаб хавфсизлик вазияти”га дуч келганини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳимоя қобилияти ва тезкор жавоб имкониятини кучайтириш зарур.
“Жанубий қалқон” стратегияси доирасида ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари жануби-шарқий ҳудудларда замонавий ракета тизими, электрон уруш воситаси ва ҳаво мудофааси аслаҳаларини жойлаштирмоқда. Пойтахтдаги Геоиқтисодиёт институти директори Казуто Сузуки мамлакатда мудофаа устуворлиги ўзгариб, асосий эътибор энди жанубий йўналишга қаратилганини таъкидлаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА