Янгидан барпо этилаётган спорт мажмуаларининг тақдимотлари кўриб чиқилди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллик шодиёналари арафасида юртимизнинг бир қатор ҳудудларида янгидан барпо этилаётган спорт мажмуалари, майдончалар, болалар ўйингоҳлари фойдаланишга топширилади.
Спорт вазирлигида ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Тақдимотлар давомида Давлат дастурлари, Республика бюджети ҳисобидан спорт соҳасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция лойиҳаларининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.

Тақдимот давомида спорт вазири А.Икромов иштирокида янгидан барпо этилаётган спорт объектларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, фаолиятини йўлга қўйиш асносида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Тақдимот якунида мазкур спорт объектларини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик шодиёналари арафасида аҳоли ва спорт жамоатчилиги иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Т. Рўзиев, ЎзА