Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёшларимиз сафи кенгайиб бормоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
— Бугун ўзининг билими, истеъдоди, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёшларимиз сафи кенгайиб бораётгани барчамизни хурсанд қилади, — деди давлатимиз раҳбари.
Кеча Президентимиз мана шундай ўғил-қизларимиздан бир гуруҳини “Келажак бунёдкори” медальи ва “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги фармон ва қарорни имзолади.
Бугун ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
— Бутун халқимиз номидан бугунги давлат мукофотлари соҳибларини яна бир бор табриклайман. Мазкур юксак эътироф сизларни янги марралар сари етакласин! Сафингиз янада кенгаяверсин! – деди Президентимиз.
ЎзА