«Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари!» мусобақалари қизғин паллага кирмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, айни кунларда спортнинг бир қатор йўналишлари бўйича «Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари!» шиори остида мусобақалар ўтказилмоқда.
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да волейбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги беллашувлар ҳам «Президент олимпиадаси» дастури доирасида ташкил этилган.
[gallery-30264]
Кеча бўлиб ўтган саралаш баҳсларида тўртта учрашув ўтказилди. Уларда қуйидаги натижалар қайд этилди: Андижон вилояти – Қорақалпоғистон Республикаси 1:2, Самарқанд вилояти – Фарғона вилояти 1:2, Тошкент шаҳри – Сурхондарё вилояти 2:0, Тошкент вилояти – Наманган вилояти 2:0.
Ўғил болалар ўртасидаги мусобақалар якунланганидан сўнг қизлар ўртасидаги беллашувлар ҳам бошланади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА