Янги низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда
- жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш тартиби;
- жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш шартлари;
- экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланадиган ҳақ миқдори; жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш тартиби белгилаб берилган.
2023 йилда жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағлар суриштирув, тергов ва суд органларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ва 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланади.
ЎзА