Янги Наманган туманида жамоат транспорти тизими янгиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини янада ошириш, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш мақсадида Янги Наманган туманига замонавий автобуслар келтирилди.
“Малакали Авто Транс” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитой Халқ Республикасидан олиб келинаётган мазкур автобуслар жамоат транспорти тизимини босқичма-босқич янгилаш, йўналишларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондиришга хизмат қилади.
[gallery-30245]
Лойиҳа доирасида жами 30 та автобус харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 12 таси Янги Наманган туманига келтирилган. Замонавий техника ва қулай салонга эга ушбу автобуслар йўловчиларга хавфсиз, шинам ва сифатли транспорт хизмати кўрсатиш имконини беради.
Келгусида қолган автобусларни ҳам босқичма-босқич олиб келиш ва мавжуд йўналишларга чиқариш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА