Сўнгги йилларда Марказий Осиё геосиёсий харитада фақат жойлашув нуқтаи назаридан эмас, балки ўз ривожланиш динамикаси, янгича сиёсий маданияти ва ҳамжиҳатлик фалсафаси билан ҳам алоҳида ўрин эгаллай бошлади. Шубҳасиз, бу жараёнда 2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Остона шаҳрида бошланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви муҳим аҳамият касб этади.

Айнан ушбу ташаббус сабаб, минтақа давлатлари ўртасидаги ишонч, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳи бугун янги босқичга кўтарилмоқда. Бу нафақат сиёсий дипломатия натижаси, балки минтақа халқлари онгидаги чуқур ўзгариш, яъни умумий тақдир ва биргаликдаги тараққиёт ғоясининг мустаҳкамланишидир.

ЎзА мухбири “Дунёга назар плюс” лойиҳаси доирасида Янги Марказий Осиёдаги кенг қамровли янгиланиш жараёнларининг моҳияти, унинг минтақавий ва глобал аҳамияти хусусида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мавлуда Адҳамжонова фикрларига қизиқди. 

– Аввало, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақадаги муносабатларни тубдан янгилади, дейиш мумкин. Бу формат ташқи воситачиларсиз, очиқ мулоқотга асосланган янгича сиёсий маданиятни қарор топтирди. Натижада, илгари кескинлик масаласи бўлиб келган чегара, сув, энергетика каби муаммоларни ҳал этишда тарихий илгарилашлар кузатилди.

Айниқса, 2025 йилда имзоланган Ўзбекистон – Қирғизистон – Тожикистон чегараларини белгилаш тўғрисидаги Шартнома минтақа тарихида янги саҳифа очди. Бу нафақат ҳуқуқий муаммони ҳал этиш, балки халқлар ўртасидаги ишонч ва яқинликни амалда мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Шу билан бирга, Қамбар ота ГЭС-1, Зарафшон ГЭСлари каби йирик лойиҳалар сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Амударё сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Туркманистон билан эришилган келишув эса умумминтақавий экология сиёсатининг амалий ифодаси бўлди.

Қолаверса, бу каби ҳамкорлик натижаларини сўнгги саккиз йил давомида Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти қарийб икки ярим баробар ўсиб, 520 миллиард долларга, ташқи савдо ҳажми эса икки каррадан зиёд кўпайиб, 253 миллиард долларга етгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2 марта ошиб, қарийб 11 миллиард долларга, ўзаро инвестициялар эса 5,6 баробарга етди.

Бу шунчаки ўсиш кузатилган рақамлар эмас, улар ортида юз минглаб янги иш ўринлари, қўшма ишлаб чиқаришлар ва аҳолининг турмуш даражасидаги реал ўсиш мавжуд.

Шу боис, минтақадаги иқтисодий жараёнлар бизнинг умумий келажагимизга хизмат қилмоқда. Саноатдаги 6 фоизлик йиллик ўсиш, бу кўрсаткичнинг жаҳон ўртачасидан икки баробар юқори экани Марказий Осиё салоҳиятининг очиқ далилидир.

Ҳамкорликдаги янги механизмлар қўшма инвестиция фондлари, чегараолди савдо зоналари, халқаро саноат кооперация марказлари минтақавий ривожланишнинг драйверига айланмоқда. Бугун нафақат йирик саноат лойиҳалари, балки кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам минтақавий иқтисодий ҳамжиҳатликдан фойда кўра бошлади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган еттинчи Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон етакчиси таклифи билан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг ҳам иштирок этгани нафақат форматнинг географик доирасини кенгайтирди, балки минтақавий интеграция, иқтисодий ва геосиёсий алоқаларда янги босқични белгилаб берди.

Қолаверса, бу орқали Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида кучли геоиқтисодий кўприк барпо этилмоқда. Бу икки минтақанинг узвий боғлиқлиги стратегик барқарорлик, транспорт йўлаклари, энергетика хавфсизлиги ва савдо муносабатларини янги босқичга олиб чиқади.

Умуман олганда, Марказий Осиёда кечаётган янгиланиш жараёнлари эндиликда алоҳида-алоҳида давлатлар ривожининг эмас, балки бутун минтақа тараққиётининг бирлашган манзарасини намоён этмоқда. Давлатимиз раҳбари илгари сурган очиқ мулоқот, ишонч ва ўзаро манфаатга асосланган ҳамжиҳатлик модели ана шу жараённинг марказида турибди. 

Қайд этиш керак, бугун минтақа ўзини глобал сиёсат субъекти сифатида намоён этмоқда. Озарбайжоннинг форматга қўшилиши эса Марказий Осиёнинг геостратегик аҳамиятини янада ошириб, Жанубий Кавказ билан янги “иқтисодий кўприк” яратиш имкониятларини очиб берди. Бу нафақат сиёсий аҳамиятга эга қадам, балки келгуси ўн йилликларда транспорт, энергия, савдо ва рақамли интеграция соҳаларида улкан имконият манбаи бўлиб хизмат қилади.

Шу боис, Марказий Осиёнинг янги босқичдаги уйғониш даври халқларимизнинг умумий мақсади – тинч, барқарор, фаровон ва очиқ минтақани барпо этишга хизмат қилмоқда. Бу йўлдаги энг катта куч эса президентлар томонидан шакллантирилган, халқлар томонидан қўллаб-қувватланаётган бирлик, ишонч ва ўзаро эҳтиром тамойилларидир. 

Ўткир Алимов, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Марказий Осиё интеграцияси: минтақавий ишончдан глобал субъектлик сари