Навоий вилоятида озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан, “Zarafshan Golden Group” компанияси томонидан “Кармана туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида бута меваси (голубика) етиштириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 800 минг АҚШ долларини ташкил этиб, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. 4 гектар майдонда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа доирасида 30 та янги иш ўрни яратилади.

– Ўзбекистонда энг камёб ва фойдали бута меваси етиштиришни ривожлантириш мақсадида ташкиллаштирилган боғда голубиканинг “Duke” нави етиштирилади, – дейди компаниянинг туркиялик агрономи Чорук Бурак. – Ушбу лойиҳамизни амалга ошириш мақсадида Туркия давлатидан 15 минг дона голубика кўчатлари олиб келинди. Бугунги кунда кўчатлар маҳаллий иқлим шароитига мослашиши учун агрономик тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқин кунларда кўчатлар ер майдонларига ўтқазилиб, уларни парваришлаш ишлари бошланади. Энг муҳими янги иш ўринларига корхона жойлашган “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи банд бўлмаган аҳоли вакиллари ишга қабул қилинмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, голубика иммунитетни мустаҳкамлаш, кўриш қобилиятини яхшилаш, юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилиш, ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилаш, онкологик касалликларга қарши профилактика қилиш каби фойдали хусусиятларга эга. 

4 гектар ер майдонида экилаётган голубика экспортбоп ва қимматбаҳо маҳсулот ҳисобланади. Унинг 1 килоси 20-30 АҚШ доллари атрофида баҳоланади. Голубика серҳосил бўлиб, совуққа чидамлилиги ва экологик тозалиги билан ажралиб туради. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳа амалга оширилмоқда