Волейбол бўйича мамлакат чемпионати баҳсларидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да эркаклар ўртасида волейбол бўйича мамлакат чемпионатининг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Олий лига жамоалари иштирокида ўтаётган мусобақада 16 та жамоа ғолиблик учун беллашаётир.
Мазкур босқичда жамоалар чемпионат жадвалидаги ўз ўрнини мустаҳкамлаш ва юқори поғоналар учун муҳим очколарни қўлга киритиш мақсадида майдонга тушган.
[gallery-28926]
Учрашувлар кутилганидек, кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Ҳар бир баҳсда жамоаларнинг ғалабага бўлган интилиши рақобатни янада қизғин тус олдирмоқда.
Олий лига жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатининг тўртинчи тур учрашувлари 25 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА