Виртуал фирибгар қўлга тушди
Виртуал фирибгарлик қилган шахс аниқланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни номаълум шахс Жондор тумани Ромиш маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро С.Н. нинг уяли телефонида ўрнатилган «Сliк» аккаунти орқали пластик картасидан 23 миллион 720 минг сўм пулларини ечиб олганлиги баён қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро А.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг худди шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА