Самарқандда велоспорт бўйича UCI календарь режасига киритилган U23 ёш тоифасида «велошоссе» бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Аёллар ўртасидаги индивидуал пойгада Ўзбекистон чемпиони унвонини Тошкент шаҳри вакиласи Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Спорт маркази аъзоси Асал Ризаева қўлга киритди. Ундан бор-йўғи икки сонияга ортда қолган самарқандлик, ёшлар ўртасида жаҳон рекордчиси Самира Исмоилова иккинчи ўринни эгаллади. Бронза медали эса Тошкент вилояти вакиласи Махинабону Элмуродовага насиб этди.

Эркаклар ўртасида эса Никита Светков ( Сурхондарё) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан, Троман Владислав (Сурхондарё) ва Бекзод Баҳодиров (Хоразм) кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА