V Параосиё ўйинлари: терма жамоамиз медаль жамғаришда муваффақиятли одимламоқда!
V Параосиё ўйинларининг бугун 19 октбярь кунидан ўрин олган спорт мусобақаларида Ўзбекистон делегацияси вакиллари жамғарган медаллар сони 22 тага етди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳрларида давом этаётган Параосиё ўйинларининг парасузиш дастурида ҳамюртимиз Диас Мирманов эркаклар ўртасида SM9 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш баҳсларида кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Азизбек Бойназаров эркаклар ўртасида S8 тоифасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Ҳозирда пара спортчиларимиз томонидан ўйинларнинг 6 та олтин, 10 та кумуш, 6 та бронза медали делегациямизга тақдим этилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА