UZCARD мактаб ўқувчиларини молиявий саводхонлик ва UZCARD Kids имкониятлари билан таништирмоқда
16 октабр куни UZCARD Ипотека Банк билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб ўқувчилари учун бир қатор таълим ташаббусларини бошлади. Биринчи машғулот 50-сонли умумтаълим мактабида ўтказилиб, молиявий саводхонлик ва киберхавфсизлик асосларига ҳамда болаликдан пулга масъулиятли муносабатни шакллантиришга бағишланди.
Ташаббус болалар ва ўсмирларнинг молиявий ҳамда рақамли саводхонлигини оширишга, шунингдек, мактаб ўқувчиларини шахсий маблағларини мустақил бошқаришда илк қадамларни қўйишга ёрдам берадиган UZCARD Kids картаси имкониятлари билан таништиришга қаратилган.

Машғулот давомида ўқувчилар пул билан муомала қилишнинг асосий тамойиллари билан танишдилар, харажатларни режалаштиришнинг аҳамиятини муҳокама қилдилар ва замонавий тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланишни ўргандилар. Рақамли хавфсизлик қоидаларига — шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, онлайн тўловларни амалга оширишда эҳтиёткор бўлиш ва интернетдаги эҳтимолий таҳдидларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.

«Биз молиявий саводхонлик нафақат назария, балки амалиёт — болалар учун тушунарли вазиятлар, саволлар ва интерактив учрашувлар орқали ҳам шаклланишига ишонамиз. Бола ёшлигидан пулга онгли муносабатда бўлишни, пухта ўйланган қарорлар қабул қилишни ва рақамли хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ўрганиши муҳим. Бундай таълим ташаббуслари ва UZCARD Kids ёрдамида молиявий мустақиллик сари илк қадамларни болаларга энг кичик ёшдан бошлаб тушунарли ва қулай қилишга интиламиз», — дея таъкидлади UZCARD вакили.

Мактаб дастури Мирзо Улуғбек туманидаги 64-, 142- ва 225-сонли умумтаълим мактабларида давом этади. Учрашувлар туркуми UZCARDнинг ёш авлод орасида молиявий саводхонликни ривожлантириш ва болаликдан фойдали молиявий одатларни шакллантириш борасидаги изчил фаолиятининг бир қисмига айланади.
Таълим машғулотлари компаниянинг болаларни амалий тажриба орқали молиявий воситалар билан таништиришга қаратилган бошқа ташаббусларини тўлдиради. Жумладан, 2026 йил 1 октабрдан 1 ноябргача Тошкент ҳайвонот боғида Тошкент ҳайвонот боғи ва АТТО билан ҳамкорликда ташкил этилган UZCARD дам олиш кунлари ойлиги ўтказилмоқда. Акция доирасида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар исталган банкнинг UZCARD Kids картаси билан чипта учун тўлов қилганда ҳайвонот боғига бепул киришлари, бошқа UZCARD картаси билан тўлов қилганда эса болалар чиптасига 40% чегирма олишлари мумкин.

Дам олиш кунлари ёш ташриф буюрувчиларни ўйинлар ва таълимий машғулотлар, жумладан, аквагрим, маҳорат дарслари ва филни бепул озиқлантириш имконияти кутмоқда. Бундан ташқари, UZCARD Kids картаси билан чипта ҳақини мустақил тўлаш имконияти болаларга нақд пульсиз тўловлар билан амалда танишиш ва молиявий мустақиллик сари яна бир қадам қўйишга ёрдам беради.
UZCARD болалар ва ўсмирларга молиявий саводхонлик асосларини одатий ва тушунарли шаклда ўзлаштиришга ёрдам берадиган таълимий ва амалий ташаббусларни ривожлантиришда давом этмоқда. Компания ўз маблағларини масъулият билан бошқара оладиган ва рақамли муҳитда ишонч билан ҳаракат қиладиган авлодни шакллантиришга ҳисса қўшишга интилади.
UZCARD. Қулай яшанг.