«Uzbekiston Global Tour – 2026»нинг навбатдаги босқич ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable»да от клубида «Uzbekiston Global Tour – 2026» мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ташкил этилган беллашувлар кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
«А» тоифасидаги чавандозлар ўртасида 130 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича беллашувда Хуршид Олимжонов ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Алишер Эркиновга, учинчи ўрин эса Беҳзод Рўзмуҳаммедовга насиб этди.
«Б» тоифасида 120 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтишда Бейжан Байжон ўғли биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Дилшод Шокиров ҳамда Ашрафхон Ниғматов қўлга киритди.
«В» тоифасида 115 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан энг яхши натижани Нуржан Туёқбоев қайд этди. Алишер Эркинов иккинчи, Хуршид Олимжонов эса учинчи ўринни эгаллади.
Болалар ўртасидаги «Г» тоифасида 100 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш баҳсида Севинч Назарова ғолиб бўлди. Фарзона Азимова иккинчи, Сайдали Шукуров учинчи ўринга муносиб кўрилди.
«Д» тоифасида катталар ўртасидаги беллашувда Алишер Эркинов ғолибликни қўлга киритди. Иброҳим Йўлдошев ва Жасурбек Ҳотамбеков совриндорлар сафидан жой олди.
Илк бор иштирок этаётган чавандозлар ўртасидаги баҳсларда Элбек Салаев биринчи ўринни эгаллади. Юсра Файз кумуш, Тоҳир Шермуҳаммедов бронза медалига сазовор бўлди.
Янги иштирок этаётган отлар ўртасидаги мусобақада эса Фирдавсбек Давронбеков биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни Алишер Эркинов ва Улуғбек Усмонов эгаллади.
[gallery-28823]
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА