Андижон давлат университетида “Карьера куни” тадбири доирасида битирувчи талабалар билан учрашув ва меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Битирувчи талабалар бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграциясига кўмаклашиш, ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида университетнинг битирувчи талабалари, шунингдек, 60 дан зиёд мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда  мамлакатимизда олий ўқув юртлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Дастлаб Андижон давлат университети ректори Бахтиёржон Акбаралиев ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ вилоят бошқармаси масъулларининг битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот шаклида учрашуви ўтказилди. Учрашувда талабаларга замонавий меҳнат бозори талаблари, мутахассислик бўйича ишга жойлашишнинг муҳим жиҳатлари ҳамда молиявий саводхонлик тўғрисида маълумот ва тавсиялар берилди.

Учрашувдан сўнг вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар, қатор корхона ва ташкилотлар  иштирокида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка давомида иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари бўйича тақдимотлари ўтказилди. Талабалар иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари, вакиллари билан бевосита суҳбатлашиш, ўзлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш, бўлажак иш фаолияти бўйича келишувларга эришиш имконига эга бўлди.

Меҳнат ярмаркаси доирасида 25 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш бўйича шартномалар имзоланди. Бу битирувчиларга келажакда барқарор ва муваффақиятли меҳнат фаолиятини бошлаши учун мустаҳкам замин яратади.

– Мен ярмаркада Андижон вилояти архивига ишга жойлашиш бўйича шартнома имзоладим, – дейди университетнинг тарих факультети архившунослик йўналиши битирувчиси Бегижон Козимов. – Очиғи, катта ташвишдан қутулдим, ўқишни тамомлаб қаерга ишга бораман, деб ўйланиб юрган эдим. Мана энди иш жойим тайин бўлди. Ўқишни тамомлаб, астойдил иш бошлайман.

Андижон давлат университети, қолаверса, вилоятдаги олий ўқув юртларида битирувчи талабалар бандлигини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар ўтказиб борилиши белгиланган. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетнинг 25 нафар битирувчи талабаси ишли бўлди