Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида шу шиор остида хайрия акцияси ташкил этилди.

"Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган акция давомида 150 нафар кўнгилли фуқаро ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари томонидан  қон топширилди.

- Тадбир аҳолининг соғлиғини асраш, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмак бериш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини оширишга қаратилган эди, — дейди Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вилоят бўлими раҳбари Достон Маликов. — Иштирокчилар буни юракдан ҳис қилишди, деб ўйлайман. Ҳафталик давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар, интеллектуал ўйинлар ва бошқа қатор тадбирлар ҳам режалаштирилган.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умр бахш эт!”