Астрономия, математика, мантиқ, рақамли технологиялар каби фанлар ривожи бевосита Мирзо Улуғбек номи билан узвий боғлиқдир. Муҳаммад Тарағай ибн Шоҳрух ибн Темур Улуғбек Кўрагон 1394 йил 2 март куни бобоси Турон ҳукмдори Aмир Темурнинг беш йиллик урушлари даврида Султония шаҳрида (Озарбайжон)да туғилган.

Отаси Шоҳрух Мирзо даврида Мовароуннаҳр ҳокими ва отаси вафот этгач, бутун Темурийлар салтанатининг султони (1447—1449) бўлди.

Манбаларга кўра, Улуғбек тригонометрия ва сферик геометрия каби астрономия билан боғлиқ математика соҳасидаги илмий тадқиқотлари, шунингдек, санъат ва интеллектуал фаолиятга умумий қизиқишлари билан ажралиб турар эди. Беш тилни – туркий, араб, форс, мўғул ва оз миқдорда хитой тилларини билган деб тахмин қилинади.  

Улуғбек ҳукмронлиги даврида  унинг эътибори ва ҳомийлиги туфайли темурийлар уйғониш даврининг маданий чўққисига эришди. Самарқанд ҳокимлиги, отаси Шоҳрух Мирзо томонидан Улуғбекга берилган. Дастлаб унинг ҳукмронлиги Самарқанд, Бухоро, Насаф вилоятлари билан чекланган. 1412 йил Мовароуннаҳр ва Туркистон ҳокимияти 18 ёшли Улуғбек қўлига ўтган. 40 йил давомида мамлакатни бошқарган.

Мирзо Улуғбек 1424-1429 йилларда Самарқандда Улуғбек расадхонасини қурдирди. Расадхона баландлиги 31 метр эди. Олимлар назарида бу расадхона ўша даврда ислом олами ва Марказий Осиёдаги энг йирик расадхона бўлган. Улуғбек кейинчалик кўплаб олимлар томонидан ХV асрнинг энг буюк астрономи сифатида тан олинган.  

Самарқанд ва Бухорода Улуғбек мадрасасини (1417-1420) қурдириб, ушбу шаҳарларни Ўрта Осиёнинг маданий илм марказларига айлантирди.

Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд гуллаб-яшнади. Унинг фармойиши билан 1417 йилда Бухорода, 1420 йилда Самарқандда ва 1433 йилда Ғиждувонда мадрасалар барпо этилди. Марв шаҳрида хайрия муассасалари қурилди. Бибихоним масжиди, Aмир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси қурилишлари ниҳоясига етказилди. Шунингдек, Улуғбек карвонсаройи, тим, чорсу каби кўплаб жамоат биноларини ҳам барпо эттирган.

Самарқанддаги ХV аср меъморчилигининг нодир намуналаридан бири Улуғбек расадхонасидир. Бу иншоот Улуғбек фармойиши билан 1428—1429 йилларда Кўҳак тепалигида бунёд этилган.

Ўсмирлик давридаёқ Мирзо Улуғбек Самарқандни салтанатнинг йирик  интеллектуал марказига айлантиришни мақсад қилган. 1417—1420-йилларда Самарқанддаги Регистон майдонида мадраса  қурдирди ва кўплаб ислом астрономлари ва математикларини ўқишга таклиф қилди.  

Улуғбекнинг астрономия бўйича энг машҳур шогирди Aли Қушчи эди. Қозизода Румий Улуғбек мадрасасининг энг кўзга кўринган муаллими бўлган ва кейинчалик бу ўринга астроном Жамшид ал-Коший келган.

Улуғбек илм-фан оламида буюк астроном сифатида машҳур. Бу борада у амалга оширган энг буюк иш “Зижи жадиди Кўрагоний” деб номланган астрономик жадвал саналади. Улуғбек тиббиёт ва мусиқага ҳам қизиққан, шеърлар ҳам ёзган. Aлишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис“ асарида унинг шеърларидан намуналар келтирилган.  

Манбаларда ёзилишича, олимнинг астрономияга оид “Зиджи жадиди Кўрагоний”, “Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола”, юлдузларга бағишланган  “Рисолайи Улуғбек” ҳамда тарихга оид “Тарихи арбаъ улус” (“Тўрт улус тарихи”) каби асарлари олимлар томонидан ҳозиргача катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.  

Айтиш керакки, Мирзо Улуғбек 1437 йилда 1018 юлдуз тўпламига “Зижи султоний” асарида тартиб берганки, у ҳозирги пайтда ҳам юлдузлар билими соҳасида дунёнинг энг буюк асарларидан бири саналади. Улуғбек ундан кейин бир йилни математик вақт ўлчамида ҳисоблаб чиққан. Аллома  бир йилни 365 кун, 5 соат, 49 дақиқа ва 15 сония деб белгилаган эди. Ушбу натижалар  замонавий фандаги кўрсаткич билан деярли бир хил экани диққатга сазовордир.  

Дарҳақиқат, буюк шоир бобомиз Мирзо Улуғбекни  “Темурхон наслидин султон Улуғбек, ки олам кўрмади султон анингдек”, деб таърифлагани бежиз эмас. Зеро, Улуғбек бобомизнинг илмий кашфиётлари, бебаҳо илмий асарлари бугун ҳам инсоният равнақи, унинг бахту саодати, фаровонлиги учун беминнат хизмат қилмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида буюк аллома бобомиз таваллудининг 631 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Мирзо Улуғбекнинг илмий фаолияти, бой мероси, у яратган мактаб ҳақида батафсил сўз юритилди.  

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, турли вазирлик ва идораларнинг вакиллари аллома ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.  

Н.Усмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбекнинг кашфиётлари бугун ҳам инсониятга хизмат қилмоқда