Гулистон давлат университетида ёш қалбларни адабиётга ошно этиш, ижодий фикрлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ижодий учрашувда авлодлар орасидаги маънавий боғлиқлик яққол намоён бўлди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет Бошланғич ташкилоти қошида фаолият юритаётган “Мушоира” клуби ташаббуси билан ўтказилган тадбирда улуғ бахши-шоир Эргаш Жуманбулбул ўғлининг эвараси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Маърифат ва ёшлар” газетаси бош муҳаррири, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Алишер Нур иштирок этди.

Самимий мулоқот давомида ижодкор ўз ҳаёт йўли, адабиётга кириб келиш сабаблари, шеърият ва публицистиканинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўзлади. Сўзнинг қудрати, маънавият ва ватанпарварлик руҳи билан суғорилган фикрлар талабалар қалбига йўл топди.  

Учрашувда Ишлаб чиқариш технологиялари факультети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Элёр Анорқулов ҳам иштирок этиб, бундай тадбирлар ёшларнинг маънавий камолоти ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. “Мушоира” клуби фаолиятини янада кенгайтириш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар билдирилди.

Маълумки, Алишер Нур 1974 йил Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида туғилган. Болалик йиллари Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод (ҳозирги Ховос) туманида ўтган ижодкор бугун Гулистон шаҳрида истиқомат қилиб, ижодий фаолият олиб бормоқда. Унинг “Сўз сеҳри”, “Ишқ саҳроси”, “Соғинч тилсими”, “Сардоба садоси”, “Бахшиёна оҳанглар” каби шеърий китоблари китобхонлар қалбидан жой олган.

Ижодий учрашув якунида талабалар ўз ижод намуналарини ўқиб эшиттирди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ бахши авлоди билан ижодий мулоқот