Андижон давлат педагогика институтида “Узоқдан чарақлаган юлдуз – Айтматов мероси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда “Чингиз Айтматов асарлари билимдони” беллашуви бўлиб ўтди.

Институтнинг Филология факультети қирғиз тили таълими кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда институт  профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этди. 

– Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси, жаҳон адабиётининг ёрқин намояндаси Чингиз Айтматов ижодий меросини ўрганиш ва  кенг тарғиб этиш бўлди, – дейди институт қирғиз тили таълими кафедраси мудири, филология фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори Маҳбубахон Темирова. – Қолаверса, талаба ёшлар онгида адабиёт орқали инсонпарварлик, юксак тафаккур ва маънавий етуклик, миллатлараро дўстлик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилди. 

Тадбирда улуғ адиб ижодий меросининг аҳамияти, асарларида тараннум этилган юксак инсоний фазилатлар, унинг йирик жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, турли халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс хизматлари ҳақида сўз юритилди. 

Шунингдек, тадбирда ёзувчининг шеърий сўзларига басталанган “Иссиқ кўлни соғиниш” қўшиғи ҳамда “Биринчи муаллим” асаридан Олтиной монологи талабалар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Академик мобиллик дастури асосида Андижон давлат педагогика институтида таҳсил олаётган Қирғизистон давлат университети талабаларининг Чингиз Айтматовга бағишланган шеърнинг чиройли ўқиб беришлари барчанинг олқишига сабаб бўлди. 

Тадбир доирасида “Тезкор савол-жавоб”, “Асарлар таҳлили” ҳамда “Сирли сандиқ” шартлари асосида институт талабаларидан тузилган уч жамоа ўртасида “Чингиз Айтматов асарлари билимдони” беллашуви тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.  

Талабалар Чингиз Айтматов асарларидаги ғоя ва образларни чуқур таҳлил қилиб, ўз билим ва ижодий салоҳиятларини намоён этди.

Беллашув давомида жамоаларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Якунда қирғиз тили таълими йўналиши талабаларининг “Етининг бири” жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди. 

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари институт раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди. 

Ушбу тадбир талабаларнинг улуғ адиб ҳаёти, фаолияти, ўлмас асарлари ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилди. 

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари. 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ адиб асарлари тарғиб этилди