Навоий давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муҳиддин Калонов ўзи таълим олган илм масканига ташриф буюрди.


М.Калонов 1994 йилда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги 82-умумтаълим мактабини тамомлаган.
Учрашув доирасида ректор мактаб битирувчиларига очиқ дарс ўтиб берди.


Устозлар ва ёшлар иштирокида ўтказилган мулоқотлар чоғида бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларимиз учун яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, улардан оқилона фойдаланиш лозимлиги, касб-ҳунар танлаш, ўз келажакларини белгилашда аҳамият бериладиган жиҳатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнггида ректор мактаб кутубхонасига 300 дан зиёд ҳар хил турдаги бадиий, илмий-оммабоп ва ўқув адабиётлари, компьютер жамланмаси ва дидактик картиналар совға қилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири