Туркиялик рассом ижодига бағишланган “Баҳор маросими”
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Тошкент Фотосуратлар уйида туркиялик рассом Буржу Гунай ижодига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этилди.
Туркиялик ижодкор ўз фаолиятини илмий тадқиқот билан ҳамоҳангликда олиб боради. Матода гуллар акс эттириш унинг ижодида устувор ўрин эгаллайди.
[gallery-28871]
- Мен ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган “Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали”да ҳам қатнашгандим, - деди Буржу Гунай. – Ушбу кўргазмадаги айрим суратлар ҳам ўша таассуротлар асосида яратилган. Умуман, Ўзбекистондек саховатли диёрга келганимдан, шундай ажойиб халқаро санъат фестивалида қатнашаётганимдан жуда мамнунман.
“Баҳор маросими” деб номланган ушбу бадиий кўргазмадан ўрин олган асарларда ўтмишни ҳозирги замон нигоҳи билан қайта идрок этиш ғояси устувор экани аҳамиятли.
Н.Усмонова, О.Пардаев (сурат), ЎзА мухбирлари